09 July 2009
03:25 - Катта саккизликнинг саммити Италияда бошланди
Кеча куннинг биринчи ярмида G8 саммити қатнашчилари Италиянинг марказий қисмида жойлашган Аквила шаҳрида тўпландилар ва саммит бошланди. Саммитда Епропа Иттифоқида раҳбарликни яқинда қўлга олган Швециянинг бош вазири ҳам қатнашмоқда. Саммитда меҳмон сифатида иштирок этиш учун бу ерга келган Хитой лидери, аввал хабар қилинганидек, Урумчидаги воқеалар туфайли ҳеч бир йиғилишда қатнашишга ҳам улгурмасдан орқага қайтиб кетди.

Эслатиб ўтиш лозим, бу шаҳарча шу йил апрель ойида ер қимирлаш натижасида жиддий шикастланган эди. Дунёнинг буюк давлатларининг раҳбарлари шаҳарча халқига ҳамдарликларини кўрсатиш учун йиғилишни шу ерда ўтказишга қарор қилганлар. Бундан ташқари ҳар бир давлат шаҳардаги маълум бир тарихий бинони таъмирлаб бериш мажбуриятини ҳам олди.

Саммитининг биринчи куни лидерлар биргаликда нонушта қилдилар, кейин дунёдаги иқтисодий инқироз билан боғлиқ масалаларни муҳокамасига бағишланган биринчи йиғилишни ўтказдилар Кечқурун улар бирга овқатланишди. Бундан ташқари давлат раҳбарлари икки тарафлама учрашувлар ҳам ўтказмоқдалар.

Саммитда 3 мингдан ортиқ журналист аккредетация қилинган. Ҳамма нарсадар хабардаор бўлган журналистларининг маълумотларига кўра, саммитнинг ниҳоий декларациясининг матни тайёр ҳисоб, ҳали Эроннинг ядровий программасига доир қисм охирига етказилмаган. Саммит бугун ўз ишини давом эттиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону