09 July 2009
02:26 - Туркманистонда олий ўқув юртига кириш учун “Муқаддас Руҳнома” имтиҳони топширилади
Бу йилдан бошлаб Туркманистоннинг ҳамма олий ва ўрта-махсус ўқув юртларига кираётганлар “Муқаддас Руҳнома” имтиҳони ҳам топширадилар. Бу имтихондан ҳамма абитуриентлар қайси мутахассисликка кираётганидан қатъий назар ўтишлари керак. Масалан, Махтумқули номли Давлат Университети, Транспорт ва Алоқа Давлат институти, Давлат Медицина институтларининг кириш имтиҳонлари рўйхатида “Муқаддас Руҳнома” бор.

Бу йил Туркманистонда олий ва ўрта-махсус ўқув ютларига, ҳарбий ўқув юртларидан ташқари, 6 минга яқин студент қабул қилиниши режалаштирилган. “Муқаддас Руҳнома” уларнинг ҳаммаси учун бош ва муҳим билим манбаи ҳисобланади. // ca-news.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону