09 July 2009
04:30 -
Марказий Осиёни миналардан тозалашга нима тўсиқ бўлаяпти?
Марказий Осиёни қандай қилиб миналардан тўлиқ тозалаш масаласи - шу кунларда Тажикистонда ўтаётган халқаро конференциянинг асосий мавзусидир, деб хабар беради немисларнинг Deutsche Welle радиоси мухбири.
Кеча бошланган икки кунлик анжуманда минтақа давлатлари расмий вакиллари, халқаро ташкилотлар аъзолари ва миналар бўйича экспертлар тўпланишган.Улар миналар тинч аҳолига туғдираётган хавфларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилмоқдалар. Бу масала бўйича Марказий Осиё мамлакатларининг фикрлари бир-бирига тўғри келмаяпти.
Ҳозирча Ҳарбий пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясини Марказий Осиё давлатларидан фақатгина Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон имзолаган. Ушбу ҳужатнин 4-чи моддасига биноан бу мамлакатлар ўзи омборларидаги барча ҳарбий миналарни йўқ қилишган.
Қолган уч мамлакат – Қозоғистон, Қирғизстон ва Ўзбекистон ҳанузгача миналарни ҳарбий пиёдаларга қарши энг яхши қурол деб хисоблайди ва улардан улардан фойдаланиб келмоқда.
Халқаро ташкилотлар вакилларининг айтишича, бу уч мамлакатдаги минлар сони аниқ эмас, экспертларда фақат тахминий маълумотлар бор.