14 January 2020
04:48 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг 12 вилояти ва Тошкент шаҳрига ҳокимларни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини расмиятчилик учун тайинлаб қўйди

Кечаги хабарларимизда қуйидаги вилоятларда ҳокимлар тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик:

Сурхондарё вилояти - Тўра Боболов
Сирдарё вилояти - Ғафуржон Мирзаев
Хоразм вилояти - Фарҳод Эрманов
Бухоро вилояти - Ўктам Барноев
Наманган вилояти - Хайрулло Бозоров
Андижон вилояти - Шуҳратбек Абдураҳмонов
Жиззах вилояти - Эргаш Солиев янгими?
Қашқадарё вилояти - Зойир Мирзаев
Самарқанд вилояти - Эркинжон Турдимов
Тошкент шаҳри - Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Кейин қуйидаги вилоятларда ҳам ҳокимлар ва Қорақалпоғистонда Вазирлар Кенгаши раиси тасдиқланди:

Фарғона вилояти - Шуҳрат Ғаниев
Тошкент вилояти - Рустам Холматов
Навоий вилояти - Қобул Турсунов
Қорақалпоғистон Республикаси - Вазирлар Кенгаши раиси Кахрамон Сариев.

Шу билан ҳамма вилоятларнинг ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг раиси маълум бўлди ва Шавкат Мирзиё ЎзАда эълон қилинган 14 та алоҳида фармони билан уларни шу лавозимларга расмиятчилик учун гўёки тайинлаб қўйди.

Жойи келгани учун айтиш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов кеча Шавкат Мирзиёнинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес тарафидан сайланди. Аммо, уни расмий тайинлаш керак эмасди.

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоқ партияларидан сайланган маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари Шавкат Мирзиё танлаган одамларни яна ҳоким қилиб қўйдилар. Энди уларни Сенаторлар ҳам қилиб қўйишади. Ҳа, мисли кўрилмаган масхарабозлик ва шармандалик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону