14 January 2020
14:08 - Россияга қатновчи ўзбекистонлик ҳайдовчилар янги божхона тартибидан шикоят қилишмоқда. Демократик мухолифат уларни қўллаб-қувватлаши лозим!
Kun.uz Интернет нашрининг кечаги хабарида айтилишича, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида енгил автомобилда қатнайдиган ўнлаб ҳайдовчилар 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси биноси олдида тўпланишиб, 1 январдан кучга кирган янги божхона тартиби устидан шикоят қилишибди.

Шикоятчилардан бири йиғилганларнинг талабини ўқиб эшиттирибди:

“Ўзбекистонга кириб келишда 1 кг юк учун тўланадиган 3 доллар Россияда ишлайдиган юртдошларимизга ва Россия-Ўзбекистон йўналишида қатнайдиган ҳайдовчиларга оғирлик қиляпти.

Россияда ишлайдиган яқинларимизнинг ойлиги 30-35 минг рубль атрофида бўлса, ундан ойлик патент тўлови ва квартирасига тўласа, юкларини олиб келишимиз учун бизга килосига 120 рублдан (2 долларга яқин) тўлов қилса, фуқароларимизга нима қолади?

Оила боқиш учун 4-5 кунлаб, уйқусизлик азоби билан Қорақалпоғистон чегарасигача етиб келамиз. Шу 4-5 кун ичида Қозоғистон билан чегарадаги божхонада бир кунлаб навбатда қолиб кетамиз. Божхонага киришда «Юкларимиз учун қанча пул олишаркан?» деб юрак ҳовучлаб ўтирамиз.

Машинасининг тиркамаси борлар 10 миллион сўмдан бошлаб тортишиб-тортишиб, 4-5 миллионгача туширишади. Енгил машина устидаги багажи учун 1,5-2 миллион атрофида пул тўланади.

«Агар пулни тўламасанг, қора рўйхатга киритамиз. Кейин Ўзбекистондан чиқа олмайсан», деб дағдаға ҳам қилишади”.

Аммо, шикоятчиларни қониқтирадиган жавоб берилмабди, улар шикоят билан бошқа давлат ташкилотларига ҳам мурожаат қилиш ниятида эканликларини билдиришибди.

Тан олиш керакки, шикоятчиларнинг талаби мутлақо тўғри. Ўзбекистондаги масхарбозчилар режими халқни эмас, ўз чўнтакларини ўйлаб иш қилмоқда. Аҳволни тузатишнинг ягона йўли - СССР замонида, 1968 йили Москва Энергетика Институтини компютерлар соҳаси бўйича битирган, техника фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлат лидерлигидаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир.

ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан қутилиш каби ўзгаришлар ётиши ШАРТ.

ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш ва КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғояси ётиши ШАРТлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Бундай муҳим ислоҳотларни ҳеч ким “Бирлик”сиз амалга оширолмайди. Демак, Шавкат Мирзиёни “Толибон” билан эмас, “Бирлик” билан ҳамкорлик қилишга мажбурлаш керак.

Кеча Қонунчилик Палатасига шикоят билан келганлар қанча тезроқ шуларни тушуниб етсалар ва “Бирлик”нинг талабларини қўллаб-қувватлаш йўлига ўтсалар, ўзларига ҳам яхши бўлади.

Бу хабарга қўйилган расм ҳам Kun.uz сайтидан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону