Ўзбекистон Марказий Банки келгуси 4 йилда инфляцияни 3 баробарга камайтириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси учун масъулиятни тўла ўз бўйнига олишга тайёр, деб баёнот берибди Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов (расмда). У қандайдир “Ўзбекистон 2020” дастурида қуйидагиларни ҳам айтганмиш:
“Бу чора-тадбирлар “Йўл харитаси” билан бирга муҳтарам президентимизнинг фармонида аниқ ва равшан қилиб кўрсатиб ўтилган. Бу ерда энг муҳими – кучли сиёсий ирода, шу ирода ва таянчни бу соҳада бевосита ишлайдиган мутахассисларнинг ҳис қилиб тургани.
Шу орқали кенг жамоатчиликка етказмоқчиманки, Марказий Банк раҳбарияти бу вазифанинг осон эмаслиги ва жиддийлигини англаган ҳолда бутун бир масъулиятни бўйнига олишга тайёр”.
Айнан шу йиғилишда, Марказий Банк Пул-кредит Сиёсати Департаменти директори Беҳзод Ҳамроев ҳам Илҳом Норқуловни қўллаб-қувватлаб, шундай дебди: “2023 йилда 5 фоизлик мақсадга эришоламиз, деб ишонч билан айтишим мумкин”.
Марказий Банкнинг икки ходими айтган сўзлар кеча Kun-uz Интернет Нашрида хабар қилинган эди. Уларнинг гаплари кўрсатмоқдаки, Марказий Банк ходимлари ўз вазифаларини ҳам яхши билмайдилар. Уларга ўргатиш керак, пулнинг инфляцияси даражасини камайтиришда Марказий Банкнинг ҳам ўз улуши бор. Аммо, ҳамма нарсани мамлакат иқтисодиётининг аҳволи белгилайди.
Ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойилиги 100 доллардан бироз кўп экан, мамлакат аҳолисининг 10 фоиздан кўпроғи чет элларда қуллардек ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларига юбораётган пуллари билан Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришган экан, Марказий Банк сўмнинг инфляциясини бошқариш учун ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАЙДИ.
Ўзбекистондаги ғариб аҳволдан қутилиш учун, авваламбор, мамлакатнинг ўлаётган иқтисодиётини тиклаш устида ўйлаш керак. Бунинг ягона йўли – СССР замонида Москва Энергетика Институтини битирган, техника фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлат лидерлигидаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир.
ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан қутилиш каби ўзгаришлар ётиши ШАРТ.
ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш ва КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғояси ётиши ШАРТлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения