13 January 2020
04:14 - Теҳронда уриб туширилган Украина учоғи йўловчлари хотирасига йиғилиш, Эрон режимига қарши намойишларга айланиб кетди, Доналд Трамп “Уларни ўлдирманг!” деб хитоб қилди
Аввалги хабаримиздан маълумки, 11 январда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ичида 176 киши бўлган Украина йўловчи учоғи Теҳронда Эрон ҳарбийлари тарафидан янглишиб уриб туширилганини тан олгагч, бу мамлакатда кутилмаган воқеалар бошланди. Теҳрондаги Эмир Кебир Университети олдида ҳалок бўлганларнинг хортирасига йиғилиш ўтказилди. Аммо, йиғилиш қатнашчиларининг катта қисми Эрон режимига қарши чиқиб, 2 кун ичида Эроннинг катта вилоятларида мавжуд режимга қарши митинг ва намойишлар бошланди. Ҳамма норозилар “Диктаторга ўлим”, “Ёлғончилар истеъфога” , "Қуролли Кучлар Бош Қўмондони истеъфога”, “Мени фитначи дема, фитначи ўзингсан” деб ҳайқиришди.

Хавфсизлик хизмати ходимлари йиғилганларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газлар ҳам сепишди. Жуда кўп одам калтакланди, ҳибсга олинганлар ва ҳатто ҳалок бўлганлар борлиги ҳам айтилмоқда. Бундай митинг ва намойишлар бугун ҳам давом этса керак.

Энг қизиғи, АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг Твиттер ҳисобида инглиз ва форс тилларида шундай деди: “Воқеаларни дунё кузатмоқда, бундан ҳам муҳими, АҚШ кузатмоқда. Интернетни очиб беринг, журналистлар бемалол юришига рухсат беринг! Буюк Эрон халқингизни ўлдирилишини тўхтатинг“.

Франция, Германия ва Буюкбритания каби давлатларнинг раҳбарлари ҳам Эрон ҳокимиятидагиларга мурожаат қилиб, вазиятни кескинлаштирмасликка ва ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этишга чақирдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону