09 July 2009
01:24 -
Лоқайдлик ва бепарволик маънавий юксалиш йўлидаги тўсиқдир, аммо ўзбек зиёлаларида ундан қутулиш жасорати борми?
Инсоннинг том маънодаги инсонийлик моҳияти, энг аввало, унинг ўз-ўзининг «Мен»ига Яратганнинг олий ҳилқати сифатида фаол муносабатда бўлишлигида намоён бўлади. Бундай ҳислатлардан эса лоқайд, бепарво кимсалар мосуводир, деб ёзади философия фанлари номзоди, СамДУ доценти Мавлон Оллоёров Zarafshon газетасида ( №81, 4.07.2009) эълон қилиган “Лоқайдлик ва бепарволик маънавий юксалишнинг тушовидир” номли мақоласида.
Чунки, деб давом этади мақола муаллифи, улар «Бу олам нечун ва қандай яралган, унинг ижодкори ким? Яшашдан мақсад нима, кишининг жамият олдида қандай бурчлари бор?» каби дунёқараш характерига эга бўлган саволлар устида бош қотириб ўтирмайди. Улар фақат ўз шахсий мақсад ва манфаатларини ўйлайдики, бунга эришишда улар лоқайд эмас, аксинча, ўта зийрак, сезгир ва фаолдирлар. Бундай тоифадагилар сафининг олдинги қаторида дунё-бойликка ҳирс қўйган, ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган кимсалар туришади. Улар учун Ватан туйғуси, миллий ғурур, виждон, бурч каби тушунчалар етти ёт бегона.
Бугунги кунда ўз ватандошларини хуфия йўл билан чет элларга арзимаган пул эвазига қуллик, фоҳишаликка сотишда даллоллик қилаётганлар ана шу сафдаги кимсалардирки, улар пулдан бошқа ҳамма нарсага панжа орасидан қарайдилар.
Одам савдоси бозорида даллоллик қиладиганлар орасида вилоятимиз, хусусан, ёш қиз-жувонларнинг бўлишлиги айниқса таассуфланарлидир. Жорий йилнинг тўрт ойида вилоятимизда шу иш бўйича 27 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳолатлари аниқланган. Яқинда Самарқанд шаҳрида яшовчи Назира исмли аёл ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёш қизларни «Ишга юбораман» дея алдаб, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига фоҳишахоналарга жўнатаётганида қўлга олинади ва уни суд 6 йилга озодликдан маҳрум қилади.(«Сўғдиёна» газетаси, 21.05.2009 й.)
Пул маъбудасига сиғиниш лоқайд кишини бағритош, раҳм-шафқатсиз маҳлуқотга айлантиради. Бунга мисол қилиб яқинда шаҳримизда содир бўлган ҳодисани келтириб ўтиш мумкин. Автомашина уриб юборган йигитни беҳуш ҳолатда шифохонага келтирадилар. Уни зудлик билан операция қилиш кераклигини яхши англаган врачлар унинг ота-она, қариндаошларининг кимлигини аниқлаб олиш учун ҳушига келишини кутадилар, афсуски у ўзига келганда вақт ўтган бўлади.
Ҳаётга ташна бир навқирон йигит, шундай қилиб, таъма исканжасидаги лоқайдликнинг қурбони бўлади. Бундай бағритошликка ёқа ушлаб «Астағфируллоҳ!» дейсан киши. Ахир, оқ кийимдагилар – таъмагирлар (уларни ўз касби номи билан аташга ҳам тил бормайди) операцияни насия қилиб ўтказиб, кейин жонини ҳам беришга тайёр ота-онасидан унга кетган харажат, хизмат ҳақларини ундириб олишлари мумкин эди-ку!?
Ўзбекистонда баъзи одамлар учун “Ватан туйғуси, миллий ғурур, виждон, бурч каби тушунчалар етти ёт бегона” бўлиб қолганини икки мисол билан кўрсатиб берган мақола муаллифи, минг афсуски, бундай иллатларнинг илдизини қидиришга, уларни ўрганишга ҳаракат қилмайди, дейди мухбиримиз.Ҳаракат қилса эди, иллатларнинг илдизи маънавиятсизликка асосланган мавжуд тузумда эканлигини кўрган бўларди. Балки, у кўргандир ҳам, аммо тузумнинг нашрларида буларни ёзиб бўлмаслигини тушунган.
Аммо, Ватан туйғуси, миллий ғурур, виждон, бурч каби тушунчалар етти ёт бегона бўлмаган инсонлар, ҳарҳолда, муаллиф ўзини шундайлардан ҳисобласа керак, 21 асрда ўз фикрларини очиқ ёзиш ва уларни эълон қилишга имкон топсалар бўлади. Масалан, мухолифатнинг Интернет нашрларида. Ватан ва миллатни ўйлаганлар - бу каби мавзуларда мухолифатнинг нашрлари билан алоқа қилиш жасорати ҳам топишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения