09 July 2009
00:38 - Режимбоши маошни оширмоқчи, одамлар бундан хурсанд эмас
Шу йилнинг 1 августидан ойлик маошлар, пенсия ва стипендиялар, ижтимоий нафақалар миқдори 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун чиққан Президент фармонида энг кам иш ҳақи — 33 645 сўм (18 АҚШ доллари), қарилик пенсияси 66 660 сўм (36 АҚШ доллари) миқдорида белгилангани айтилади.

Таъбир жоиз бўлса, маошлар ошиши ҳақида ҳатто оддий одалар ҳам бундан бир неча кун илгари билишганди. Чунки маиший тўловлар, чакана бозордаги халқ истеъмоли товарлари нархи сезиларли даражада кўтарилганди. Шу боисдан ҳам кишилар маош ошишини хурсандлик билан кутиб олгани йўқ. Тўғри-да, маош ошишидан фақат миршаблар, хуфялар, ҳарбийлар сингари давлат бюджети ҳисобига яшаётганлар манфаат кўришади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону