Эслатиш керакки, 2017 йил декабрь ойининг охирида Ўзбекистон Олий Мажлиси мамлакатимизнинг 2018 йилги Давлат Бюджети ва Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажмини тасдиқланганди.
Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 290,6 трлн сўм (35 млрд 869 млн доллар) қилиб белгиланган, Дават Бюджетнинг даромад қисми ЯИМнинг 21,42 фоизи ёки 62,229 трлн сўм (7,69 млрд доллар), харажатлар қисми эса ЯИМнинг 21,41 фоизи ёки 62,17 трлн сўм (7 млрд 677 млн доллар) бўлиши ҳам айтилганди.
Энг қизиғи, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўша кунларнинг бирида Олий Мажлисда нутқ сўзлаб, ЯИМ ва Давлат Бюджетини тайёрлаган Молия Вазирлиги ходимларини каламушлар деб айтган ва бундай ЯИМ ҳамда Давлат Бюджетини тасдиқламаслигини очиқча гапирган эди.
Аммо, орадан 1 ҳафта ҳам ўтмасдан Шавкат Мирзиё шу рақамларни ҳеч ўзгартирмасдан тасдиқлагани ҳам ҳаммага маълум. Бу ҳақда “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар берган эди. Яъни, Шавкат Мирзиё ўзини Бошкаламуш қилиб кўрсатганди.
Авввалги хабарларимиздан маълумки, 2018 йил учун ЯИМ ҳажми ва Давлат Бюджетининг даромад ҳамда ҳаражат қисмлари бажарилгани айтилган бўлса ҳам, 2019 йил учун ЯИМ ҳажми ва Давлат Бюджетининг даромад ҳамда ҳаражат қисмлари қанча бўлиши ҳеч қаерда эълон қилинмаганди.
Кеча эса, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлигига асосланиб, 2019 йил натижалари бўйича, ЯИМ ҳажми ва Давлат Бюджетининг даромад ҳамда ҳаражат қисмлари ЯХШИ бажарилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди, аммо аниқ рақамлар айтилмади. Бироқ, ЯИМ ҳажми 59,1 млрд долларга чиққани, Аҳоли Жон Бошига ЯИМ 2018 йилдаги 1533 доллардан 2019 йилда 1741 долларга чиққани алоҳида урғуланди. Қаранг, ЯИМнинг йиллик ўсиши сал кам 2 баравар, Аҳолининг Жон Бошига ЯИМ ҳажми 13,6 фоизга (!!!) ортганмиш.
Ҳамма гап шундаки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда Жон Бошига ЯИМ ҳажми 2017 йилда 1100 доллар атрофида бўлган. Қаранг, 2 йилда бу рақам аввал 1533 долларга, кейин 1741 долларга чиққан эмиш.
Алоҳида урғулаш керакки, бундай масалалар билан шуғулланадиган сайтларда 2018 йилда Ўзбекистонда Жон Бошига ЯИМ 1200 доллар деб кўрсатилган эди. Мана энди 1741 доллар бўлганмиш.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушунишингиз керакки, Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича жиддий олға кетиш йўқ экан, мамлакатимизда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган режим халқни алдаш ва лақиллатиш билан машғул.
Демак, аввалари ҳам кўп марта айтганимиздек, бу кетишда давлатимиз ўлади. Бизнинг мақсадимиз, нима қилиб бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги режимни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга оширишга мажбурлашдир.
ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғояси ётиши ШАРТ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения