07 January 2020
18:27 - Эрон генерали Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросимида чиққан тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 40 га чиқди
Эслатамизки, АҚШ ҳарбийлари 2020 йил 3 январь куни саҳарда Боғдод аэропорти яқинда кетаётган автомобилларни иккита ракета билан ургандилар. Ўшанда Эрон генерали, Инқилоб Муҳофизлари Корпуси таркибидаги махсус “Ал-Қудус” бўлими раҳбари Қосим Сулаймоний ва яна бир неча ҳарбий ўлдирилган эди. Бугун Эроннинг Кармана шаҳрида бу генерални дафн этиш маросими бўлди. Маросимда Қосим Сулаймоний билан видолашиш учун келган юз минглаб шиа мусулмонлар бор эди.

Бир неча соат аввал Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳам дафн этиш маросими пайтида чиққан тартибсизликларда 35 киши ҳалок бўлганини билдирган эдилар. Ҳозир дунёнинг оммавий ахборот воситалари ҳалок бўлганлар сони 40 га, турли тан жароҳати олганлар сони 213 га чиққани, шу сабабли дафн маросими кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқатишга бошладилар. Дафн маросими қачон бўлиши айтилмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону