Сурхон воҳаси ўзининг пурвиқор тоғлари, гўзал табиати ва полвон келбат кишилари билан кўз олдимизга келади. Бу юртнинг алплари, Барчинойлари мамлакатимиз довруғини достон қилган. Адолатсизлик, хиёнатга муросасиз бу одамлар, шубҳасиз, юртимизнинг кўрки ва малоҳатидир. Аммо надоматки, ана шундай ўлкада ҳам, гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек қонунбузарлик, коррупция ва адолатсизликка мойил одамлар ҳам бор.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 27-29 декабрда ўтказган тафтишлар чоғида вилоятда ошна-оғайничилик, қўшиб ёзиш ва коррупция иллатлари аниқланган. Хусусан, яқин йиллардаги Ғуломовлар тўдасининг Ватанга хиёнати, собиқ раҳбар Баҳодир Пўлатовнинг ўзибўларчилик ва лоқайдлик сиёсати ҳамон давом этаётгани маълум бўлган.
Вилоятда эҳтимол ютуқлар ҳам бордир, аммо унда ислоҳотларнинг кечиши, раҳбарларнинг ўз маъсулиятини йўқотгани кўзга ташланмоқда. Рақамлар мисолида олинганда, сўнгги тафтишлар чоғида пахтачилик ва қишлоқ хўжалик экинлари масаласида салкам 32 фоиз қўшиб ёзишлар, ютуқ ва ислоҳотларнинг боришини орттириб кўрсатиш ҳолатлари кўзга ташланган.
Муҳтарам президентимиз сўнгги марта Сурхон воҳасида бўлганларида вилоятдаги аҳволни кескин танқид қилган, биринчи раҳбарларнинг замонавий иш юритиш услубларидан бехабарлиги ва кишиларда шижоат ва тадбиркорликни уйғота олмаётганини танқид остига олгандилар. Хўш, ўшандан бери нима ўзгарди?
Вилоятга бугунги кунда Тўра Боболов раҳбарлик қилмоқда. У киши мазкур воҳа бошқарувига бегона эмас, собиқ ҳоким Баҳодир Пўлатов раҳбар ўлароқ қанчалик хатоларга йўл қўйган бўлса, муовин сифатида унинг ҳам шу камчиликларда каттагина ҳиссаси бор. Айтайлик, халқ билан мулоқот, фуқаролар мурожаати масалаларидаги минглаб шикоят мактубларини келтириш мумкин. Фуқаролик жамияти вакилларига муносабат, ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳ. Пўлатов, таниқли журналист М. Абдураимовларнинг қамалиши шулар жумласидандир. Айнан бу одамлар Ўзбекистон Репсубликаси президентига вилоятда бўлаётган жиноятлар, коррупцион схемалар ҳамда ошна-оғайнигарчилик, тўрачилик кайфияти ҳақида ёзишаётган эди.
Тўралигини бутун вилоятга ўтказиб олган Тўра Абдиевич эндиликда тап тортмай юртимизга кириб келаётган инвесторлар, кластерларни ҳам қўшиб ёзиш, кўзбўямачиликка ўргатмоқда. Айнан шу турдаги жиноятчиликка кенг йўл очиб, бунга қарши чиққан раҳбарларни аямай ҳақорат қилади. Масалан, Ангор тумани ҳокими Туроб Усмонов айнан шу кўзбўямачиликлар юзасидан катта ҳоким билан келишмай қолганини бутун воҳа билади.
“Биргина пахтачилик соҳасиджа 72 минг тонна қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Ўтган асрнинг 80-йилларида биз эҳтимол қўшиб ёзишлар билан Кремлни алдагандирмиз, энди кимни алдаяпмиз. Тунни кунга улаб, миллатга хизмат қилаётган президентимизга нисбатан бу хиёнат бўлмай нима?” дейди деновлик оқсоқол Ориф ҳожи Султонов.
Вилоят маъмурий структураларида Боболовнинг гумашталари жойлашиб олган. Ҳатто булардан кўнгли тўлмаган ҳоким ҳатто вилоят газетаси бўлган “Сурхон тонги”нинг муҳарририни ҳам ўз хешларидан тайинлади. Шунингдек, республика агентликлари, газателари ва оммавий ахборот воситаларининг маҳаллий мухбирлари билан тил топишиб, ўзига хос уддабурон ҳоким деган имиж яратди. Бироқ халқ вилоятнинг собиқ ҳокими Эркин Турдимовни жуда яхши фазилатлар билан хотирларкан, Боболов унинг эзгу ишларини давом эттира олмади.
Боболов қўйган кадрлар республика раҳбарияти томонидан шармандаларча ишдан олинди, кўплари жавобгарликка тортилди. Вилоятда иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар бирмунча пасайди. Қўшиб ёзиш, кўзбўямачиликка қарамай ҳақиқий аҳволни яшириб бўлмайди.
Албатта, вилоят маркази ва туман марказларидаги қурилиш ва бузилиш ишлшари омманинг эътиборидан четда эмас. Жумаладан, вилоят ҳокимлигининг адолатсизлиги, аҳолининг ариза ва муроаажтларига эътибор бермаслиги ҳамда совуққон ёндашуви эвазига кишиларда давлат ҳокимятига нисбатан ишонч пасайиб бормоқда. Вилоят ҳозирги пайтда энг кўплаб шикоятлар келаётган воҳаларнинг бири сифатида ислоҳотлар бормаётган, халқ норозилиги ортиб бораётган воҳалардан биридир.
Вилоят ҳозирги пайтда кўплаб шикоятлар келаётган воҳаларнинг бири сифатида ислоҳотлар бормаётган, халқ норозилиги ортиб бораётгани сир эмас. Статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоятда макроиқтисодий прогнозлар даражаси паст, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда иқтисодиётдаги хорижий сармоялар улуши етарли эмас.
Кишилар ўртасида вилоят ҳокимининг айш-ишратга муккасидан кетгани, оша-оғайничилик ва кўзбўямачиликларга ружу қўйгани ҳақида гаплар урчимоқда. Афсуски, ана шу воҳанинг вакили сифатида бу гапларнинг менинг кўнглим оғрийди.
Халқ – улуғ карвон. Тўралар, кўзбўямачилар эса келиб кетаверади. Муҳими, сурхонликлар президентимиз Шавкат Мирзиёевга қаттиқ ишонишади, ёрқин келажагини ана шу инсон билан боғлайдилар. Ўйлаймизки, воҳага яхши одамлар раҳбарлик қилади ва халқнинг Ватанга, унинг закий раҳбарига ишончини орттиради.
Адҳам Ибодов
Узун тумани, Сурхондарё
Таҳририятдан: “Ҳаракат” ўқувчисининг мақоласида келтирилган фактлар, яъни қўшиб ёзиш иллати ўзбек совет замонидан бери давом этиб келаётган иллатлардан биридир. Албатта, демократик бўлмаган муҳитда бу каби жиноятлар оддий ҳолдир. Қачонки, мамлакат “Ҳаракат” таъкидлаётгани каби демократия ва соғлом бозор муносабатларига ўтмас экан, Боболов сингари ҳокимларнинг пичоғи мой устида бўлади, коррупция урчийверади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, Ўзбекистон давлати ва халқининг келажаги учун кураш олиб бораётган Адҳам Ибодов кабиларга қўшилинг. Шу каби кураш шаҳобчаларини яратинг, бирлашинг.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения