07 January 2020
07:29 - Яна масхарабозлик: Бизда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 2019 йилда неча фоизга ўсгани эълон қилинди, аммо бунга ўзбекларнинг аҳмоғи ҳам ишонмайди. “Бирлик” нима дейди?

Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлигининг сайтидан олингани иддао қилинаётган хабарларда айтилишича, мамлакатимизда 2019 йили Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми режалаштирилгандек 5,4 эмас, 5,5 фоизга ортганмиш. Бўлиши мумкин.

Хабарнинг масхарабозлиги шундан иборатки, Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлигининг сайтида 2019 йилда ЯИМ 5,5 фоизга ортгани, бу ортиш асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминлангани айтилса ҳам, ЯИМнинг абсолют миқдори умуман тилга олинмайди.

Эй, ўқувчиларимиз, эътибор беринг, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотга оид бир қатор рақамлар Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлигининг сайтида келтирилса ҳам, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмининг абсолют миқдори умуман тилга олинмайди.

Бундан ҳам қизиғи, вазирликнинг сайтидаги хабар фақат рус тилида берилган ва унинг сарлавҳаси қуйидагича: “Основные тенденции социально-экономического развития Республики Узбекистан в 2019 году” (http://mineconomy.uz/ru/news/view/3020).

Кўриб турибсизки, вазирликнинг сайтида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденциялари гўёки муҳокама қилинган. Ишончли бир асос кўрсатилмасдан, 2019 йилда ЯИМ ҳажми 2017 йилга нисбатан 2 бараварча ортгани иддао қилинган. Аммо, асосий кўрсатгич, яъни ЯИМнинг абсолют миқдорини айтиш хабарчиларнинг эсидан чиқиб қолган. Тўғрироғи, Ўзбекистон яна масхарабозлик ва шармандалик қучоғига ТЎЛА қайтиб бўлди.

Хуллас, масхарабозлик руҳида ўтказилган парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтиб бўлгандан кейин, хабарчилик ҳам тўла масхарабозликка қайтди ва хабарчилар халқни алдаш билан шуғулланмоқдалар.

Бу хабар ҳам ҳаммага дарс бўлиши керак. Чунки, бу кетишда давлатимиз ўлади. Бизнинг мақсадимиз, нима қилиб бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги режимни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга оширишга мажбурлашдир.

ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғояси ётиши ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону