30 December 2019
07:20 - Президент Шавкат Мирзиё, насиб қилса, келаси йилнинг январь ойи ўрталарида Олий Мажлисга мурожаатнома йўлламоқчи. Насиб қилмаса, нима бўлади?
Kun.uz Интерент нашри кеча 29 декабрда хабар қилишича, 26 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Тошкентда янги қурилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди, шу ернинг ўзида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар ҳамда ёш ижодкорлар билан мулоқот қилди.

Президент мулоқот давомида Олий Мажлисга бўладиган мурожаатномаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтибди.

«Парламентга қиладиган мурожаатимиз тайёр бўлган. Янги парламент сайланиши билан, насиб бўлса, январь ойи ўрталарида бу тадбирни ҳам ўтказамиз», - дебди Ўзбекистон президенти.

Ҳаромий Ислом Каримдан қолган анъана бўйича, Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга қиладиган мурожаатида келаётган йилнинг номи ҳам таклиф қилинар экан.

Эслатиш керакки, 22 декабрь куни Ўзбекистонда Қонунчилик Палатаси учун сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, 150 депутатлик парламентга 125 депутат сайланди, 5 январь куни 25та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади. Насиб қилиб, 5 январдаги сайловларнинг 2-чи тури яхши битса, Шавкат Мирзиё янги Олий Мажлисга мурожаат қилади. Насиб қилмаса, янги сайловларни кутишга тўғри келиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону