30 December 2019
06:13 -
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда. // ЎзА, 29 декабрь 2019 йил
“Ҳаракат”: Бу хабар ва унга қўйилган расм ЎзАнинг сайтидан олинди.