30 December 2019
14:53 - Ўзбекистонда молиявий масхарабозлик ҳам давом этмоқда, долларнинг сўмга нисабатан курси эртага яна тушади

Марказий Банк 2019 йил 31 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва 2 ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 9507,56 сўм (9532,40 сўм)

1 ЕВРО – 10624,70 (10599,08)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1359,12 (1364,73)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 153,17 (151,57)

1 Қозоқ тенгеси – 25,02 (24,78)

Қаранг, долларнинг сўмга нисбатан курси 2 ҳафтадан бери тушиб бормоқда. Ваҳолангки, доллар ҳозир жаҳонда марказий ўринда турган валютадир. Шундан ҳам кўриниб турибдики, Марказий Банк эълон қилган долларнинг сўмга нисбатан курси МАСХАРАБОЗЛИКдан бошқа нарса эмас. Бошқа валюталарга нисбатан сўмнинг курси бироз ортганининг ҳеч аҳамияти йўқ.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси 1 йилу 6 ойдан бери сал кам тўхтовсиз ортиб бормоқда эди. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмаяпти. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ, ҳозир эса, ёлғондакам сайловлар арафасида ишлар ёмон эмаслигини намойиш қилиш. Шармандалик ва масхарабозлик шу бўлмаса, қанақа бўлиши керак?

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил ҳам бечора сўмимизнинг қиймати асосан тушиб борди. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону