29 December 2019
07:12 - Туркиядаги элчимиз ҳам масхарабоз: У турк тадбиркорлари билан музокара ўтказадиган кучли иш одамларимиз йўқлигини тан олибди. Буни “Бирлик” узоқ йиллардан бери гапириб келмоқда-ку!!!
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев Kun.uz Интернет нашрининг журналисти билан суҳбат ўтказиб, мамлакатимизда ўтган давр мобайнида тадбиркорларнинг бой бўлишига чегаралар қўйилмаса эди, бугунги кунда турк тадбиркорлари билан Ўзбекистон давлатининг расмийлари эмас, ўзбек тадбиркорлари музокара олиб борган бўлар эдилар, дебди.

Қаранг, Алишер Аъзамхўжаев исмли жаноб Ўзбекистонда ўн йиллардан бери “Бирлик” Халқ Ҳаракат Партияси гапириб келаётган оддий ҳақиқатни эндигина тушуниб етибди. Мустақил бўлганимиздан кейин, ҳамма Совет республикалари каби Ўзбекистон ҳам СССРнинг занжирларидан қутилди. Ҳамма республикаларда мустақил тадбиркорлар синфи яратилди, аммо Ўзбекистонда майда тадбиркорлар социалистик занжирлар билан ҳалигача яшамоқдалар.

Шу кунгача сал кам ҳамма республикаларда сон-саноқсиз доллар миллионерлари ва миллиардерлари пайдо бўлди. Россия ва бошқа республикаларни қўйиб туринг, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда 5 нафар доллар миллиардери ва тахминан 40 нафар бойлиги 50 миллион билан 1 миллиард доллар ўртасида бўлган бойлар пайдо бўлди. Энг қизиғи, ўша миллиардерларнинг 2 нафари Ўзбекистондан қочиб кетган ўзимизнинг ўзбеклар. Дарвоқе, Россияда ҳам Ўзбекистондан қочиб кетган 2 нафар ўзбек аслли миллиардер бор – Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов.

Ҳаромий Ислом Каримовнинг қўли остида 8 йилча Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳокимлик қилган, кейин 13 йил Бош Вазир бўлган Шавкат Мирзиёев шуларни кўрмадими? Нега у Ислом Каримовнинг занжирлари остида миқ этмай яшашни давом эттираверди? Мана президент бўлганига ҳам 3 йил бўлди, аммо, ҳали ҳам Ислом Каримов осиб кетган занжирлар остида яшамоқда. Ислом Каримов ҳатто ўлимидан 3-4 йил аввал ҳам Олий Мажлисда “Бизда олигархлар бўлмайди!” деб мақтанган эди. Яъни, у бечора “олигарх” нималигини ҳам билмайдиган саводсиз эди.

Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун, бизда ФУНДАМЕТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида “тўла бозор иқтисодиётига ўтиш” ғояси ётиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери тўхтовсиз айтиб келмоқда-ку.

Ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунақа президент, бунақа ҳукумат ва бунақа элчилар билан ўлим йўлидан кетаверамиз. Мана кечагина масхарабоз парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар яна ўша эски усул билан ўтказилди-ку.

Майдонларга чиқиш ва мавжуд режимдан ҳамма соҳаларда косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш ШАРТ. Акс ҳолда, Ўзбекистон ўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону