24 December 2019
16:11 - Сайловлар бўлиб ўтди, аммо масхарабозликлар давом этмоқда, давом этаверади

Сайловлар бўлиб ўтгани ва ҳамма нарса «Во!» бўлгани ҳамма ерда мадҳ этилмоқда, аммо дабдала эканлигимизни кўрсатувчи ҳоллар ҳам ўртага чиқиши давом этмоқда.

Марказий Сайлов Комиссиясининг бугун тарқатилган хабарига кўра, 2019 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “314-сайлов участкаси”да сайловчилар томонидан бир неча сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлашга ҳаракат қилиш ҳолати тасвирга олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. МСК томонидан Олмазор туманидаги “314-сайлов участкаси” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” сайлов округи таркибига кириши аниқланибди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан, Қонунчилик Палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” округ сайлов комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра ҳужжатлар Олмазор туман прокуратурасига юборилганмиш.

Шунингдек, “142-Қорақамиш” сайлов округи ҳудудидаги “314-сайлов участкаси”да ўтказилган овоз бериш натижалари ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда сайлов округи бўйича Қонунчилик Палатаси депутати сайловининг натижаларини чиқаришда мазкур сайлов участкаси натижалари чиқариб ташлангани ҳам тилга олинган.

Тахмин қилиш қийинмаски, дейди “Ҳаракат” мухбири, Олмазор туман прокуратураси бу видеолавҳа фейк эканлигини исботлаб беради ва мавжуд тожиклар режимини оқлаш билан шуғулланаётганини намойиш қилади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистондаги вилоятлардан биридаги сайлов участкасида қандай масхарабозликлар қилинаётгани ҳақида ўша сайлов участкасининг ходимидан бизга келган қуйидаги қисқа хатни эълон қилган эди: «Ассалому алайкум Мен бугун сайловда комиссия а'зоси эдим....соат 14-00да 20%овоз бор эди холос.... сукишни эшитдик шунданг сунг 5та партия кузатувчиларига пачкалаб бюллетенлар берилди биз имзоларни куйдик.... мен бугун узимга инсонлигимга карши иш килдим».

Бизга ўша одамнинг исми, воқеа қайси вилоятда, ыайси сайлов участкасида бўлгани маълум. Аммo, биз бу маълумотларни ҳозирча эълон қилмадик. Керак бўлиб қолса, эълон қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону