23 December 2019
18:16 - Халқаро кузатувчилар овозларни ҳисоблаш бўйича салбий хулосалар мавжудлигини айтишмоқда
Мана, биз аввалдан масхарабозлик деб айтиб келган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди. Ҳеч қандай янгилик йўқ. Бугун Марказий Сайлов Комиссияси раиси сайловларда сайловчиларнинг 68 фоизи иштирок этгани, 150 округдан 128 тасида депутат сайлангани, 22 округда 2 ҳафтадан кейин қайта сайлов бўлишини ҳам билдирди.

Энг қизиғи, Kun.uz Интернет нашри хабар беришича, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг махсус координатори Георгий Церетели сайловдан сўнг овозларни ҳисоблаш жараёнида қоидаларга риоя қилинмагани, хулоса салбий бўлиб қолаётганини билдирибди.

ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича миссия раҳбари Тана де Зулуета (расмда) эса, овозларни ҳисоблаш жараёни бўйича хулосанинг 42 фоизи салбий характерга эгалигини айтибди.

Мана унинг айтган гапларидан баъзилари:

«Овозларни ҳисоблаш жараёнларида иштирок этдик. 133та участкада овоз ҳисоблаш жараёни бизнинг миссиямиз аъзолари томонидан кузатилди. Хулосаларга кўра, ҳисоблаш жараёнлари охиригача силлиқ ўтмаган. Қонунда белгиланган процедураларга тўлиқ амал қилинмагани, натижалар ўзгаргани кўринди. Баъзи жойларда рақамлар камроқ эди.

Бирламчи ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак эди. Лекин бу иш қилингани йўқ. Масалан, ишлатилмай қолган бюллетенларни ҳеч ким ҳисоблаб чиққани йўқ. Ҳисоблар охиригача олиб борилмаган ҳолларни ҳам кўрдик. Кўрсаткичларнинг аниқлигига ишонч ҳосил қилиш учун бирор киши, холис одам қайта санаб чиқмади.»

Хуллас, қаёққа қараманг, кечаги сайловлар масхарабозлик бўлганини, бу ҳақда аввалдан айтиб келган “Ҳаракат” Агентлиги ҳақ бўлиб чиққанини кўрасиз.

Нима ҳам дердик, Ўзбекистонимизда ҳаммаёқ масхарабозлик ва шармандалик эканлигини ҳамма кўриб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону