23 December 2019
06:21 - Ўзбекистонда масхарабозлик руҳидаги навбатдаги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилди. Ҳамма нарсани Шавкат Мирзиё ва оиласи бошқармоқда. “Бирлик” Партияси қаерда?

3 йил аввал айнан кечадагига ўхшаган масхарабозлик руҳидаги президент сайловларида гўёки ғалаба қозонган Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими 22 декабрдаги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларни яна ўшанақа масхарабозлик руҳида ўтказдилар. Бу сайловлар “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори остида ўтказилишининг ўзи масхарабозлик эди. Чунки, бу сайловлардан 5 та қўғирчоқ партиягагина иштирок этишга рухсат берилди. Инсон Ҳукқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг 2019 йил 31 майдаги Ўзбекистон Президентига, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарларига, Адлия Вазирига, Омбудсманга, Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директорига ва бир қатор оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар ҳақидаги қонунига ўзгартиришлар киритиш таклифи феълан жавобсиз қолди.

Бу таклифда аҳолиси биздан 5 бараварча кам бўлган Россияда сиёсий партияни рўйхатга олиш учун унинг камида 500 аъзоси бўлиши кераклиги, қўшнимиз Қирғизистонда партиянинг 10 аъзоси етарлиэканлиги айтилган бўлса, бизда бундай тўсиқ 20 минг эканлиги урғуланган ва бу рақамни Россияда каби бир неча юзга тушириш сўралганди. Аслида, бундай ўзгартириш бир неча кунлик иш эди. Аммо, Ўзбекистоннинг тегишли органлари, энг муҳими, Адлия Вазири Русланбек Давлетов ўтган сал кам 7 ойда ҳеч нарса қилмадилар, “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташановга яхши таклифлари учун миннатдорчилик билдириш блан чекландилар.

Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов кеча, яъни 22 декабрда сайловлар тугатилганидан кейин, сайловларда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони 18 миллион 797 минг 810 нафар эканлиги, уларнинг 13 миллион 355 минг 911 нафари (71,1 фоизи) сайловларда иштирок этганини айтиб, Сайлов Кодексига мувофиқ сайловда 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланиши кераклигини урғулаган. Айни замонда, у 15 йилдан бери МСК раиси эканлигини, яъни 12 йил Ислом Карим замонида МСК раиси бўлганини, бир вақтлар “Бирлик” ва “Эрк” деган ташкилотлар пайдо бўлганини урғулаб, ҳозир тўсатдан ГЎЁКИ ДЕМОКРАТ бўлиб қолганини гапириши ҳам энг катта масхарабозлик бўлди. Нима, у Ўзбекистонда қанча сайловчи борлигини ҳам билмайдими?

У ҳақдек кўринади, аммо кечаги сайловларда қанча сайловчи иштирок этганини исботлаб бўладими? Йўқ, эълон қилинаётган ҳамма рақамлар Шавкат Мирзиёнинг тақими, жумладан, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг ҳақиқий раҳбари, Шавкат Мирзиёнинг қизи САИДА МИРЗИЁ томонидан эълон қилинмоқда.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, Саида Мирзиё 2006 йил Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетини тугатган. 2006-2008 йилларда Тошкент Давлат Юридик Университети ҳамда 2008-2010 йилларда М.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети магистранти бўлган. 2018 йилдан ҳозирга қадар М.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Стратегик Тадқиқотлар Маркази илмий ходими ҲИСОБЛАНАРМИШ. Яъни, у ВЛАДИМИР ПУТИНнинг ҳақиқий ҚЎҒИРЧОҒИ, Фуҳуша лақабли Гулнора Каримованинг ўрнини эгаллаш ниятида бўлган шахс.

Шундай экан, Владимир Путиннинг бош қўғирчоғи Шавкат Мирзиё ва унинг қизи Саида Мирзиё эълон қилаётган рақамларга ким ишонади? Ҳеч ким!

Кечаги сайловларни ГЎЁКИ ЁРИТИШ учун Ўзбекистонга келган турли давлатларнинг қўғирчоқ вакиллари айтаётган гаплар фақат Ўзбекистон халқини лақиллатиш учун Шавкат Мирзиё ва Саида Мирзиёлар тарафидан ўйлаб топилмоқда. Бунга чек қўйиш керак!

Ҳа, ростдан ҳам, бу масхарабозликларга чек қўйиш керак. Буларга чек қўя оладиган ягона куч –дунё миқёсида демократик деб тан олинаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидир.

Шундай экан, Ўзбекистон халқи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини тинглаши ва айнан уни қўллаб қувватлаши керакдир. Вақти келади, АЙНАН шундай бўлади! “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳокимиятга келади ва Шавкат Мирзиё каби ватан ҳамда халқининг душманларини, агар улар ўзгармаса, ахлатхонага улоқтиради!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону