22 December 2019
08:12 - Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев "Мухолифат халқ ичидан чиқиши керак" дебди, нима у “Бирлик”ни назарда тутмоқдамиди?
Шу кунларда Ўзбекистонда "Sevimli" ва "Mening yurtim" телеканаллари орқали эфирга узатилган дебатлар чоғида Kun.uz Интернет нашрининг мухбири Илёс Сафаровнинг сиёсий мухолифатсиз ўтказилаётган сайловларга ишора қилиб берган саволига жавоб берган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўрибосари Содиқ Сафоев ҳукумат сиёсий мухолифатни сунъий равишда барпо этолмаслиги, мухолифатнинг ҳукуматга керак эмаслиги, умуман олганда, сиёсий мухолиф кучлар табиий равишда халқ ичидан чиқиши кераклигини эътироф этди.

Бу жуда тўғри эътироф эканини тан олиш керак. Аммо Содиқ Сафоев ҳозир тўхтовсиз айтиб келаётганидек, ҳаромий Ислом Каримнинг ўлимидан аввал тўла диктаторлик жамиятида яшаганимизни ҳисобга олсак, энди шароит бироз бўлса ҳам ижобий томонга ўзгармоқда. Энди ҳаракатлар даври келди деб ўйлайдиганлар ҳам бор. Шундай экан, халқ ичидан мухолиф кучларнинг етишиб чиқишига Ислом Каримнинг Содиқ Сафоевдек ялтоғи гапиришга бошлагани диққатга сазовор-ку!

Ислом Каримнинг бу ялтоғи ҳақида кўп гапириш ва шармандасини чиқариш мумкин. Аммо, қисқа бўлиш учун биттагина мисол келтирмоқчимиз.

Содиқ Сафо Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаб юрган йилларидан бирида (2001 йил), бу мамлакатдаги ўта машҳур “Атлантик Кенгаш” ташкилотининг қандайдир йиғилишида нутқ сўзлаган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг жуда катта қисми нодавлат ташкилотларда ишлаб чиқарилишини айтиб, Ўзбекистон сал кам тўла бозор иқтисодиётига ўтиб олгани билан мақтанишгача борган эди. Мана унинг ўша йиғилишда айтган гаплари: “Бизда Ялпи Ички Маҳсулотнинг 80 фоизи нодавлат корхоналарда ишлаб чиқарилади”. Табиий, у нодавлат корхоналар деб ўша пайтда “жамоа хўжаликлари” деб айтилган қўғирчоқ фермер хўжаликларини назарда тутмоқда эди.

Ўша йиғилишга тасодифан келиб қолган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг лидери Абдураҳим Пўлат ҳамма нарсани ўзгартириб ташлади. Мана унинг ўшанда айтган гаплари: «СССР замонида қишлоқ хўжалаги корхоналарнинг мутлақо кўпчилиги “колхозлар” эди. Ўзбекистонда асосий маҳсулот пахта бўлгани сабабли, ўша пайтдаёқ Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг жуда катта қисми колхозларда ишлаб чиқариларди. Демак, Содиқ Сафоевнинг манитиғидан келиб чиқсак, Ўзбекистон Совет замонидаёқ бозор иқтисоди билан яшаётган экан-да. Колхоз - “коллектив хўжалик” ифодасининг қисқартмасидир. Ҳозир Ўзбекистонда колхозларни парчалаб, ўша парчаларни “жамоа хўжаликлари” дейишади. Арабча “жамоа” сўзи айнан “коллектив” эканлигини ҳисобга олсак, “жамоа хўжалиги” айнан “колхоз”-ку.»

“Атлантик Кенгаш” ташкилотининг мажлисига келганлар пиқирлаб кулабошладилар, бечора Ўзбекистоннинг бечора элчиси Содиқ Сафоев шарманда бўлди.

Бироз вақт ўтар-ўтмас, Ислом Карим Содиқ Сафоевни Вашингтондаги лавозимидан чақириб олди ва уни Ўзбекистонда ишлатишга бошлади. У Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари, Ташқи Ишлар Вазири, кейин Сенат раисининг ўринбосари лавзимларигача кўтарилди.

Қаранг, ҳаромий Ислом Карим замонида шармандаси чиққан Содиқ Сафоев ҳозир Шавкат Мирзиёга ялтоқлик қилмоқчи эканлиги кўриниб турибди. Айнан шу ифлосга бугун бўладиган сайловлардан кейин “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий саҳнага расман олиб чиқиш топшириғи берилса ҳайрон бўлмаслик керак. Шавкат Мирзиёнинг Ислом Каримдан фарқи йўқ, унга Содиқ Сафоев каби аҳмоқ ялтоқлар ҳам керак.

Ҳозир шу дақиқаларда Ўзбекистонда сайловлар бошланиб бўлди. Аслида, сайловлар эмас, сайловлар деб номланган масхарабозлик ўйинлари бошланиб бўлди. Бу масхарабозлик ўйинларининг натижаси ҳаромий Ислом Карим замонидаги каби бўлади. Янги қўғирчоқ парламент ва маҳаллий қўғирчоқ Кенгашлар сайланади. Кейин қўғирчоқ Сенат ва қўғирчоқ ҳукумат шакллантирилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону