22 December 2019
16:15 - Бугунги парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар, 2016 йилдаги президент сайлови каби, тинчгина ўтмоқда. Ҳатто Шавкат Мирзиё овоз беришга яна оиласи билан келибди

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган расмий қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бугунги сайловлар жуда яхши ўтаётганини мадҳ этиш билан машғуллар. Улар ўзларининг қўғирчоқликларини намойиш қилаётганлари ҳам олқишга сазовор эканлигини унутмайлик. Вақти келади, Ўзбекистон халқи бугунги сайловларга расмий ахборот воситалардаги хабарларга ҳам асосланиб баҳо беради.

Табиий, бугун ҳамма нарса Ўзбекистонда ягона демократик мухолфат партияси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг “22 декабрдаги сайловлар оддий масхарабозлик, ҳеч нарса ўзгармайди” ва “Имкон борича, 22 декабрдаги сайловларга қатнашмасликка ҳаракат қилинг. Вақти келади, ҳамма нарсани ўз назоратимиз остига оламиз. Ана ўшанда фаровон ва демократик Ўзбекистон яратиш йўлида ҳақиқий ишларни амалга оширишни бошлаймиз” деган сўзлари асосида бўлмоқда.

Жаноб Шавкат Мирзиёга ҳам раҳмат айтиш керак. У 2016 йилдаги президент сайловига бутун оиласи билан келиб овоз берган бўлса, бугун ҳам яна шунaқа қилди. Буни ЎзА ва Kun.uz сайтларининг бугунги хабарларидан олинган юқоридаги расмда ҳам кўриб турибсиз. Пастроқдаги расм эса, 2016 йилдаги сайловлар пайтидаги ўзимизнинг хабаримиздан олинган. Бу расмлар ҳам Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармаганини, бугунги сайловлар оддий масхарабозлик эканлигининг яна бир кўрсатгичидир холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону