20 December 2019
18:29 - Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари 22 декабрда масхарабозлик руҳида ўтадиган сайловларни мадҳ этиш билан машғул

Аслини олганда, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида 22 декабрда бўладиган сайловларга тайёрланиш билан боғлиқ хабарлар жуда оз. Аммо, ўша хабарларда ҳам масхарабозлик ҳукмрон. Нимамиш, ҳамма нарса зўрмиш, расман тан олинган партиялардан кўрсатилган номзодлар халққа ўзларини танитиш билан машғуллармиш.

Масалан, ЎзАнинг “Ўзбекистон ҳукуматининг давлатни иқтисодий ривожлантириш бўйича узоқ муддатли дастури борми? Содиқ Сафоев жавоб берди” сарлавҳали хабарида айтилишича, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг бир сафар журналистлар билан суҳбатда “Ўзбекистон ҳукуматининг аниқ дастури йўқ, у худди ўт ўчирувчилар каби фаолият юритади”, деган гапини эслатган ЎзА журналисти “ҳамон ҳукуматимиз ўт ўчирувчилар каби ишламоқдами ёки ҳукумат узоқ муддатли ривожлантириш дастурига эгами?” деб савол берибди.

Масхарабоз Содиқ Сафоевнинг жавоби шундай бўлибди:

«Мен ҳукуматимизни ўт ўчирувчиларга ўхшатганимнинг сабаби, бизда бирон бир соҳада муаммо келиб чиқса, вазирликлар уни бартараф этиш билан шуғулланади. Ўша муаммо нега шундай бўлганига, илдизига эътибор қаратмайди. Уни аввалдан бартараф этиш йўлларини ахтармайди. Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳам узоқ муддатли мукаммал дастури йўқ.

Шунингдек, иқтисодий йўналишда ҳам жаҳон стандартларида қабул қилинган скандинавия иқтисодиётни ривожлантириш йўналиши ёки бошқа бир тизимни танлаб дастур тузиб олинмаган. Мен шу маънода “ҳукуматимизда дастур йўқ”, деган эдим. Албатта, узоқ муддатли ҳаракатлар стратегиясини ҳам эътироф этиш лозим. Бироқ, бу етарли эмас.»

Дарвоқе, бу савол-жавоб бугун Нодавлат Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий ассоциациясининг “Naesmi Media Hall”ида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар ” мавзусидаги очиқ мулоқотда бўлибди.

Нима ҳам дердик, ўлаётган Ўзбекистонда ҳамма соҳа масхарабозлик ичида.

Бу хабарга қўйилаётган расм ҳам ЎзАнинг сайтидан олдинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону