20 December 2019
16:49 - Шавкат Мирзиё бугун 20 декабрда Токио шаҳрида Япониянинг яқинда тахтга ўтирган Императори Нарухито билан учрашди, кейин Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида ҳам тарқатилган хабарларга кўра, расмий ташриф билан 17 декабрда Японияда келиб, турли учрашувлар ўтказиш билан овора бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун эрталаб Япониянинг яқинда тахтга ўтирган Императори Нарухито билан Токиода учрашди. Расмиятчилик учунгина ўтказилган учрашувда икки раҳбарнинг турмуш ўртоқлари Зироатхон хоним ва Масако хоним ҳам бор эди. Давлат раҳбарлари нималарни гаплашганлари хабарларда тилга ҳам олинмаган.

Муҳим бўлгани, учрашувдан кейин Шавкат Мирзиё турмуш ўртоғи билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Маълумки, у ерда МДҲнинг норасмий саммити бўлади, саммитда тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилаётгани ҳам хабарларда айтилган.

Бу хабаримизга қўйилган давлат раҳбарлари ва турмуш ўртоқларининг расми ЎзАнинг сайтидан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону