20 December 2019
22:37 - АҚШнинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган дунёга машҳур Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистоннинг дабдаласини чиқарди. Нима ҳам дердик, шармандалик!

Бу ташкилот 2019 йил 16 декабрда “Ўзбекистонда парламент сайловлари: Инсон ҳуқуқларининг аҳволи” номли баёнот эълон қилди. Баёнотда Ўзбекистон 2019 йилнинг февраль ойидаёқ инсон ҳуқуқлари соҳасида катта ўзгаришлар ваъда қилган бўлса ҳам, аслида, арзимас ўзгаришларни ҳисобга олмасак, ҳамма нарса эскисидек қолаётгани урғуланиб, Ўзбекистон ҳалигача авторитар давлат бўлиб қолаётгани урғуланган.

Human Rights Watch ташкилоти ўз хулосаларини Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) олиб борган кузатувларнинг натижаларига асосланиб берган.

“Ҳаракат” Агентлигининг бундан аввалги хабарларидан ҳам маълумки, ДИИҲБ ўз ҳисоботларида Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари масаласида энг қолоқ мамлакатлардан бири сифатида тилга олган.

Human Rights Watch ташкилоти ўз ҳисоботида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг хулосаларига ҳам суянган. Масалан, Ўзбекистонда сиёсий партияларни рўйхатга олиш учун унинг камида 20 минг аъзоси бўлиши кераклиги ҳақидаги қонун мутлақо мантиқсиз эканлиги, аммо Адлия Вазирлиги “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташановнинг бу масала бўйича таклифларига, яни 20 мингни камайтириш ҳақидаги таклифларига қулоқ солмаётгани алоҳида урғуланган.

Хуллас, бу ташкилот ўз ҳисоботида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида баъзи ижобий ўзгаришлар бўлаётган бўлса ҳам, умумий аҳвол, жумладан, сиёсий ҳуқуқ масаласида ҳамма нарса эскича қолаётганини алоҳида урғулаган.

Яна маълумки, дейди мухбиримиз, бутун дунё тан олган Human Rights Watch ташкилотининг бу ҳисоботи Ўзбекистонда эълон қилингани йўқ. Нима ҳам дердик, шармандалик!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону