20 December 2019
07:21 -
Токиода Япония Бош Вазири ва Ўзбекистон президенти учрашдилар, кейин бирга овқатландилар. Энди Шавкат Мирзиё МДҲга аъзо давлат раҳбарлари билан учрашувга Санкт-Петербургга кетади
Япония Бош Вазири Синдзо Абэнинг таклифи билан бу мамлакатга келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча Токиода мамлакат парламентининг иккала палатаси раҳбарлари билан номигагина алоҳида учрашувлар ўтказди. Кейин яна бир нечта аҳамиятга лойиқ бўлмаган учрашувлар бўлди.
Кечга яқин Шавкат Мирзиё Бош вазир Синдзо Абэнинг Кантэй қароргоҳига келди. Уни мезбоннинг ўзи кутиб олди. Шавкат Мирзиё ва Синдзо Абэ фахрий қоровул олдидан ўтдилар. Шундан сўнг икки мамлакат делегациялари иштирокида музокара ўтказилди. Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ундан кейин Синдзо Абэ ва унинг рафиқаси - Шавкат Мирзиё ва унинг хотини Зироатхон, бошқа делегация аъзолари ҳамда япониялик таниқли арбоблар учун тантанали қабул маросими ташкил этишди. Бу маросимни расмда кўрмоқдасиз.
ЎзАнинг хабаридан маълум бўлишича, бугун Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви бўлади. Демак, Шакват Мирзиё Токиодан Санкт-Петербургга учиб кетади. Эртага кечқурун ёки индинга эрталаб Ўзбекистонга қайтиб келади.
22 декабрда бўладиган сайловлар масхарабозлик руҳида тайёрланмоқда. У жараёнларда Шавкат Мирзиёнинг иштирок этиши ҳам шарт эмас. Муҳим бўлгани, Ўзбекистондаги ягона демократик “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси сайловларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения