19 December 2019
16:34 -
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўлида ҳалок бўлганлар сони 6 га чиқибди, уларнинг оилаларига 100 млн сўмдан дастлабки товон пуллари тўланибди
Kun.uz Интернет нашрининг бугунги хабарига кўра, Фавқулодда Вазият Вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазият бўйича навбатдаги маълумотни тақдим этиб, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланганини билдирибди.
Вазирлик тарқатган баёнотда айтилишича, олти нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган ва уларнинг шахси аниқланган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар яшаш манзилига етказилган. Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилган. Амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари берилиши ҳам урғуланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди ва 258-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани ҳам айтиб ўтилган.
Бу хабаримизга қўйилаётган расм Kun.uz Интернет нашрининг сайтидан олинди.