Ҳозиргина АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи 2 та модда бўйича жорийдаги Президент Доналд Трампга импичмент эълон қилди.
Вакиллар Уйи 435 депутатдан иборат бўлиб, қарор қабул қилиши учун 218 депутатнинг овози керак эди. Иккала модда бўйича Доналд Трампга импичмент бериш учун бу палатада кўпчилик овозга эга бўлган демократлар 230 ва 229 овоз олдилар.Доналд Трамп тарафдори бўлган республикачиларга 197 ва 198 овоз тегди.
Вакиллар Уйида бу қарор қабул қилинди, аммо у кучга кириши учун Конгресснинг юқори палатаси, яъни Сенат ҳам уни тасдиқлаши лозим. Маълумки, Сенатнинг 100 нафар аъзоси бор, уларнинг 54 нафари Республикачилар Партиясининг, 44 нафари Демократлар Партиясининг вакилларидир. Сенаторларнинг 2 нафари – мустақиллар.
Демак, кўриниб турибдики, Сенатда демократлар ғалаба қозонолмайдилар ва импичмент қарори тасдиқланмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения