ЎзАнинг бугун эрталаб, СОАТИ КЎРСАТИЛМАСДАН тарқатилган хабарида айтилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 17 декабрь куни расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди.
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиё ташриф доирасида Япония Бош вазири Синдзо Абэ, Парламентнинг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто, Парламентнинг Вакиллар палатаси спикери Тадамори Осима, Бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан учрашади, Япония Императори Нарухито томонидан қабул қилинади.
Масхарабозликка қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз. 22 декабрда Ўзбекистонимизда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлади. Бу сайловлар “Янги Ўзбекистон” қанақа эканлигининг кўрсатгичи бўлиши мамлакатимиздаги ҳамма оммавий ахборот воситалари тарафидан айтилмоқда. Шундай экан, бундай “муҳим сайловлар” арафасида Шавкат Мирзиёнинг Японияга бориши шунчалик керакмиди? Бунинг устига, 2 кунлик расмий ташрифни амалага ошириш учун Шавкат Мирзиё бир неча соат эмас, тўла 1 кун аввал йўлга чиқибди.
Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистонимизда ҳамма нарса масхарабозлик. 22 декабрда бўладиган сайловлардан бошлаб, Президент Шавкат Мирзиёнинг бугун бошланган Японияга расмий ташрифигача.