Dow Jones индекси шу йил 27 ноябрда 28164 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган эди. Кеча бу индекс 28236 га чиқиб, яна янги тарихий рекорд ўрнатди. Бу соҳанинг мутахассислари Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси янги рекорд даражасига кўтарлганини Хитой билан иқтисодий/молиявий совуқ уруш йўқ бўлиш остонасига келгани билан изоҳламоқдалар.
Бу ҳам тўғри хулоса, аммо АҚШ иқтисодиёти ростдан ҳам юксалмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бу ерда АҚШ Президенти Доналд Трампнинг ҳам роли катта. Айнан ҳозир бу мамлакатда ишсизлик даражаси сўнги 20 йиллар ичида минимал бўлгани, ўзига ишчи қидириб эълон бераётган кичик ва ўртача ширкатларнинг сони ортиб бораётгани айнан шу фикрни тасдиқламоқда.
Шу муносабат билан аввалари ҳам кўп марта қайтарган фикримизни яна такрорлаймиз.
АҚШда пул тўплаган ўзбеклар пулларини банкларда эмас, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг акцияларида сақлашлари керак. Шундай қилсалар, у пулдан олаётган фойдалари анча юқори бўлади.
Нью-Йоркнинг марказидаги байроқлар осилган бинода Нью-Йорк Фондлар Биржаси жойлашган. Бу расм биржанинг сайтидан олинди.