ЎзАнинг хабаридаги биз бу ерда ишлатмаган расмдан кўринишича, Шавкат Мирзиё биринчи хотини Зироатхон билан бугун қоронғи тушганда Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб келганда, у ерда ёмғир ёғаётган эди. Чунки, ҳамманинг қўлида ёмғир соябони бор эди.
Биз ҳам бу хабаримизга қўйган расмдан кўриб турибсизки, анчадан бери кўринмай қолган Шавкат Мирзиёнинг биринчи хотини Зироатхон хоним ҳам Японияга борибди.
Эртага, аввал Нагоя ва кейин Токио шаҳарларида, қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказилиши, шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтиши, Шавкат Мирзиё Нагоя университетига ташриф буюриши кўзда тутилгани хабарда айтилган.
Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, "Ўзбекистон-Япония" парламентлараро дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилибди.
Табиий, эртадан кейинги учрашувлар Токиода давом этади.
Эслатиш керакки, биз ишлатаётган расм ҳам ЎзАнинг сайтидан олинди.