16 December 2019
19:50 - Масхарабозлик: Турқи башарасидан кўриниб турган шаллақи Исмат Хушев Ўзбекистон ва Шавкат Мирзиёни мадҳ этиш билан шуғулланмоқда
Турқ-автори расмдаги башарасидан кўриниб турган шаллақи ёзувчи Исмат Хушев ҳаромий Ислом Карим замонида Ўзбекистондан ҳайдалгач, Канадага жойлашиб олганини ҳамма ҳам билмаса керак. Аслида, билиш керак, чунки, айнан шу каби шаллақилар - Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволга туширишда учун енг шимариб хизмат қилган одамлардир.

Бу мишиқи Канаданинг Торонто шаҳрида ресторанча ҳам очиб олган, Ўзбекистонга қайтиши учун рухсат берилмаётгани учун бўлса керак, шу ердан туриб Шавкат Мирзиёнинг фикрини ўзгартираман деб ҳаракат қилиб ётибди. Бугун ЎзАда чиқарилган унинг мақоласи бунинг яна бир исботидир.

Унинг мақоласида, жумладан, шундай сўзлар бор: “15 декабрь куни Канаданинг Торонто шаҳридаги “Тож” ўзбек ресторанида Шимолий Америка қитъасида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар учун сайёр сайловлар ташкил этилиб, муддатидан олдин овоз бериш тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги консуллик ва элчихона масъул ходимлари Фахриддин Мўминов, Ҳожиакбар Исроиловлар кун бўйи ватандошларимизни қабул қилиб, уларни қизиқтирган турли туман саволларга тўлиқ ва муфассал жавоб беришди.”

Ҳеч шубҳа йўқки, “Тож” номли ўзбек ресторани Исмат Хушевникидир.

Мақолада айтилишича, Шавкат Мирзиё олиб бораётган инқилобий ўзгаришлар Канадада яшаётган Ўзбекистон фуқароларига қанот бағишлагани, янгидан янги журъат ва жасоратга руҳлантиргани уларнинг ҳаяжонли гап-сўзларидан шундоққина сезилиб турганмиш.

Ҳақиқат эса, мутлақо бошқача. Канадада яшаётган жуда кўп ватандошларимизга, уларнинг ичида собиқ Ўзбекистон Олий Советининг депутати, ҳозир Ўзбекистонга қайтиб киришига ҳам рухсат берилмаётган Насрулло Саййид ҳам бор, ватанга қайтиб боришларига рухсат берилмаяпти.

Эй, аҳмоқ Исмат Хушев, шуми Шавкат Мирзиёнинг инқилобий ўзгаришлари? Ёки, Торонтодаги ресторанингга 5-6 кишини тўплаганинг ўша ислоҳотларнинг битта қанотими?

Қисқа қилиб айтсак, кўриниб турибдики, Исмат Хушев янги президентга ялтоқлик қилиш билан шуғулланишни давом эттириб, Шавкат Мирзиё уни ўзига ёрдамчи қилиб чақириб олишини кутмоқда. Бундай ифлосларга тупириш ҳар бир ҳақиқий ўзбекистонликнинг вазифасидир, мажбуриятидир.

Бу хабарга қўйилаётган шаллақи Исмат Хушевнинг расми ЎзАнинг сайтидан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону