13 December 2019
16:44 - Буюк Британиядаги сайловлар: Brexit тарафдорлари ғалаба қозонди

Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив Партияси сайлов натижаларига кўра парламентда кўпчилик ўринни қўлга кирита олди. Бундан сайлов участкаларидан чиқиш чоғида ўтказилган сўровлар натижалари дарак бермоқда.

Sky News телеканали томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, консерваторлар 368 ўринни қўлга киритди, Жереми Корбиннинг Лейбористлар партияси - 191 ўринга эга бўлди. Шотландия миллий партияси 55 ўрин, «Либерал-демократлар» 13 ўринни қўлга киритди. «Яшиллар»да битта ўрин, қолган 22 ўрин эса сайловда қатнашган бошқа партиялар ўртасида тақсимланади.

Кўпчилик ўринни олиш учун консерваторлар Британия парламентининг 650 ўринли қуйи палатасида камида 326 ўринга эга бўлишлари керак эди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Амалдаги бош вазир Борис Жонсон уларни ўтказиш тарафдори эди, у 31 октябрь куни Буюк Британия Европа иттифоқини тарк этиши лозимлигини талаб қилган, бироқ томонлар «ажралиш» тартиби ва келгуси муносабатлар тўғрисида келишувга эриша олмаган. Ўз навбатида, Британия парламенти Брюссел билан битимсиз ЕИдан чиқиб кетишга қарши чиқди ва Жонсонга Brexit’ни кечиктириш мажбуриятини юклади. Энди Brexit 2020 йил 31 январга режалаштирилган. // Kun.uz

“Ҳаракат”: Бу хабарга қўйилган расм REUTERS Агентлигидан олингани алоҳида урғуланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону