13 December 2019
16:04 - Ўзбекистонда хабарчилик ўлди: Оммавий ахборот воситалари масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатиш билан машғуллар. Нима қилиш керак?

Шундай бўлаётганини “Ҳаракат” Агентлиги 2019 йил 16 сентябрда “Ўзбекистонда сайловолди кампанияси феълан бошланди, Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан энди мавжуд режимга нисбатан танқидий хабарлар бўлмайди” сарлавхали хабаримизда билдирган эдик. 2019 йил 8 октябрда эълон қилинган “ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК: Ўзбекистондаги ОАВлар ҳаромий Ислом Карим замонига қайтиб бўлдилар ҳисоб. Бу аҳволдан чиқиш ҳақида жиддий ўйлашимиз ШАРТ!” сарлавҳали хабарда эса, умумий аҳволимизга баҳа берар экан, қуйидагиларни ҳам ёзгандик:

«Ўзбекистон ҳозир аянчли ва ғариб аҳволда. Буни ИККИТАГИНА мисолда кўрсатиш мумкин.

БИРИНЧИДАН, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Россия ва Қозоғистондан КЎП МАРТА КАМ ЭКАНЛИГИ ҳеч қаерда айтилмаяпти.

ИККИНЧИДАН, аҳолининг ўртача ойлиги бизда жуда ва жуда кам бўлгани сабабли, миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқиш учун ҳар йили Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисмига яқин пул юбормоқдалар. Яъни, Ўзбекистон давлати ўша ватандошларимиз тарафидан оёқда ушлаб турилибди.

Аммо, булар ва бошқа камчиликларимиз ҳақида Ўзбекистонинг қўғирчоқ ОАВлари мутлақо оғиз очмаяптилар. Нима ҳам дердик, ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.

Кўриниб турибдики, бу кетишда 2019 йил 22 декабрда бўладиган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайлов натижалари ҳеч нарсани ўзгартирмайди.»

Ҳозир кўриб турибмизки, айнан шундай бўлмоқда. Мамлакатимиздаги расмий оммавий ахборот воситалари сал кам ҳамма хабарларида мавжуд режим Ўзбекистонни мисли кўрилмаган даражада юксалтираётгани, 22 декабрдаги сайловларга қизғин тайёргарчилик кўрилаётгани ҳақидаги асосан ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК руҳидаги хабарлар эълон қилиш билан машғуллар. Масалан, шу кунларда Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Давлат Бюджети 2018 йилга нисбатан 2 бараварча ортгани ҳақидаги 2020 йилнинг Давлат Бюджетини имзолагани хабар қилинди. Яъни, навбатдаги масхарабозлик бўлди.

Тўғри, тан олиш керакки, қандайдир ижобий ўзгаришлар ҳам бор. Масалан, мамлакатимизда вақти-вақти билан автоҳалокатлар бўлаётгани, чет элларда юз бераётган ва биз учун унчалик муҳим бўлмаган воқеалар ҳақида хабарлар бериш одат тусига кирди. Аммо, улар ҳаётимизда ҳеч нарсани ўзгартирмади ва ўзгартиролмайди.

Нима ҳам дердик, “Офарин жаноб Шавкат Мирзиё ва хоним Саида Мирзиё!” деб ҳайқирамиз ва сайловлардан кейин ҳам давом этаверадиган курашимизни янада самаралироқ қилиш учун ҳарактимизни тўхтатмаймиз.

Бунинг йўли – расмда кўрсатилган 1989 йилдаги намойишларни янгидан давом эттириш бўлади. Ҳозирги аянчли аҳволдан чиқиш учун бошқача йўл йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Айнан ўша намойишлар натижасида ўзбек тили давлат тили бўлгани, Ўзбекистонимиз мустақилликка қовушганини унутмайлик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону