27 November 2019
19:20 - Яна бир сафдошимиз, отахонимиз, ҳуқуқ ҳимоячиси Толибжон Ёқубдан айрилдик

“Бирлик” Халқ Ҳаракати оёққа тураётган йиллари катта фаоллик кўрсатган, ташкилотнинг Жиззах ва атрoфидаги вилоятларда шаклланишига катта ҳисса қўшган отахонимиз Толибжон Ёқуб бугун эрталаб оламдан ўтди. У киши яқинда 80 ёшга кирарди.

2005 йилдаги Андижонда юз берган қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Толибжон Ёқуб Францияда яшаётган ва Ўзбекистонга ўтган йили қайтиб келган эди.

Бугун Жиззах вилоятида пешин намозидан кейин ўқилган жанозада ҳам иштирок этган “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташановдан олинган маълумотларга кўра, Толибжон ака кеча кечқурун тўсатдан тўла фалаж ҳолга тушган ва бугун эрталаб оламдан ўтган. Жанозада “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг Сирдарё вилоятидаги ташкилотлари раиси Исроил Ризо ҳам қатнашди.

Абдураҳмон Ташанов ва Исроил Ризо ҳамма бирликчилар ва эзгуликчилар номидан Толибжон аканинг оила аъзоларига таъзиялар билдирдилар.

Халқимиз Толибжон Ёқубдек фарзандини унутмайди. Оллоҳ марҳумни раҳмат айласин, тупроғи енгил бўлсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону