28 November 2019
15:34 - Яна масхарабозлик: Адлия Вазиримиз Русланбек Давлетов МДҲлик ҳамкасбларининг Минскдаги йиғилишига келибди. “Ҳаракат”: Мамлакатимиз ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож-ку!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун хабар қилишича, Адлия Вазиримиз Русланбек Давлетов раҳбарлигидаги делегация 27 ноябрь куни бўладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия Вазирлари кенгашининг 14-йиғилишида иштирок этиш учун аввалдан Минск шаҳрига келган эмиш.

Бугунги хабарда 26 ноябрдан бери мамлакатимиз делегацияси Беларусь нотариал палатасининг Кўп функцияли маркази, Минск вилояти нотариал палатаси, Минск вилояти Адлия бош бошқармаси ва Фрунзе тумани “ягона дарча” хизматига ташриф буюргани таъкидланади. Аммо, 27 ноябрга режалаштирилган йиғилиш бўлгани ёки бўлмагани умуман тилга олинмайди.

Энг қизиғи, аввал ҳам урғулаганимиз каби, ЎзА ўз хабарларининг эълон қилиниш соатини ҳам расмий сайтида билдирмасди, ҳозир ҳам билдираётгани йўқ. Бу фақат ЎзАнинг эмас, бутун Ўзбекистон давлатининг масхарабозлик ичида ўлаётганининг яна бир исботидир.

Эслатиш керакки, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти шу йил 31 май куни Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазири, Олий Мажлис Омбудсмани ва оммавий ахборот воситаларига мактуб юборган эди. Бу мактубда аҳолиси биздан 5 марта кўп бўлган Россияда сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг 500 аъзоси борлиги етрали эканлиги, Ўзбекистонда эса, сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг аъзо талаб қилиниши мантиқсизлигини урғулаб, бу шармандачиликдан қутилиш учун Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартириш кераклигини урғулаган эди.

Мана орадан ярим йил ўтди. Аммо, Ўзбекистонда ҳеч бир расмий идора, Адлия Вазирлиги ҳам, бу йўналишда ҳеч нарса қилмаяпти. “Эзгулик” Жамиятининг 2-чи хати ҳам фойдасиз қолмоқда.

Шундай экан, Адлия Вазиримиз Русланбек Давлетов ўз мамлакатимизда амалий ишлар билан шуғулланиш ўрнига Минскда юрганига нима дейсиз? У Белорусияда сиёсий партияларни рўйхатга олиш учун партиянинг камида нечта аъзоси бўлиши кераклиги билан қизиқдимикан?

Бундай саволларга ЎзАнинг хабаридан жавоб тополмайсиз. Мана, Ўзбекистонимида оммавий ахборот воситаларининг шармандалик аҳволи.

Ваҳолангки, Ўзбекистонимиз ҳозир ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий-молиявий ислоҳотларга муҳтож. Унутмайликки, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

ФУНДАМЕНТАЛ молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиши ва мавжуд режимдан ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.

Мамлакатимизни ўлимдан қутқариб қолиш ва ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши ШАРТ.

Ўзбекистон делегациясининг Минскда олинган расми ЎзАнинг хабаридан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону