Бош Прокуратуранинг бугун ЎзАда эълон қилинган баёнотида Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Kun.uz сайти журналистларини ҳақорат қилгани тасдиқланмагани айтиш билан бир қаторда, ҳоким Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари”ни бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Ҳукуматга мурожаат қилингани ҳам билдирилган.
Шунингдек, таҳририятнинг мазкур воқеалардаги иштироки юзасидан тегишли муносабат билдириш учун ваколатли орган Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигига хат юборилди, дейилибди Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг хабарида.
Нима ҳам дердик, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон ҳамма соҳада ўлим йўлидан кетаётганини биз тўхтовсиз гапириб ётибмиз. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Бош Прокуратураси ҳам ўша йўлда ҳалигача давом этмоқда.