26 November 2019
02:35 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси янги тарихий рекорд даражасига чиқди, пулларингизни биржанинг акцияларида сақланг!

Dow Jones индекси шу йил 18 ноябрда 28036 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган эди. Кеча эса, янги рекорд ўрнатилди. Охирги кунларда бироз пастга тушган Dow Jones индекси кеча 191 поғанага сакради ва 28066 га тенг бўлди. Ҳа, бу ҳам навбатдаги тарихий рекорддир.

Кеча хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Марказий Банки долларнинг сўмга нисбатан эртага кучга кирадиган қийматини аввалги ҳафтадаги 9500,96 сўмдан 9494,68 сўмга туширган эди. Нима ҳам дердик, Ўзбекистонимизнинг бечора Марказий Банки жорийдаги йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган энг катта сайловлар арафасида, ғариб аҳволдаги Ўзбекистоннинг имижини яхшироқ қилиб кўрсатиш мақсадида, шунақа масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги қалбакиликлар билан шуғулланмоқда.

Шу сабабли ҳамма ўқувчиларимизга маслаҳатлар берамиз. Ўзбекистонликлар қўлингизда бор бўлган долларларни имкон борича ишлатмасдан туринг. Сайловлардан кейин долларнинг сўмга нсбатан қиймати кескин ортишга бошлайди, ана ўшанда, керак бўлса, долларларингизни сўмга алмаштириб оласиз.

АҚШда яшаётган ватандошларимизга эса, авваллари кўп марта берилган маслаҳатимизни такрорлаймиз. Ортиқча пулларингизни банкларда эмас, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг акцияларида сақланг. Ҳозир АҚШ банклари ҳар қандай пулингизга жудда кам фоизда (бир неча фоиз) пул қўшиб берадилар. Биржанинг акциялари эса, бир неча марта кўп фойда келтиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону