25 November 2019
22:40 - Сайловлар яқинлашар экан, Марказий Банк ҳам масхарабозлик бошлади: Долларнинг сўмга нисбатан курси тушишга бошлабди

Авваламбор айтиш керакки, сўнги кунларда долларнинг курси бутун жаҳон бўйлаб зиг-загли бўлса ҳам ортиб бормоқда. Масалан, бугун шу соатларгача Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи, яъни Dow Jones индекси 140 поғана юксалиб, 28 мингдан яна ошди. Демак, долларнинг курси ҳам ортади.

Аммо, Ўзбекистон Марказий Банки эртага 26 ноябрдан кучга кирадиган ўзбек сўмининг бошқа валюталарга нисбатан курсини белгилашда масхарабозлик бошлабди. Бугун эълон қилинган валюта курслари қуйидагича (қавс ичида аввалги ҳафтадаги курслар берилган):

1 АҚШ доллари – 9494,68 сўм (9500,96 сўм)

1 ЕВРО – 10465, 04 (10498,56)

1 Хитой юани – 1348,89 (1355,83)

1 Россия рубли – 48,74 (149,01)

1 Қозоқ тенгеси – 24,62 (24,49)

Кўриб турибсизки, қозоқ тенгесидан бошқа ҳамма валюталарнинг қиймати сўмга нисбата тушган. Яъни, ўзбек сўмининг қиймати ошган.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси 1 йилу 5 ойдан бери тўхтовсиз ортиб бормоқда. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмаяпти. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ, ҳозир эса, ёлғондакам сайловлар арафасида ишлар ёмон эмаслигини намойиш қилиш. Шармандалик ва масхарабозлик шу бўлмаса, қанақа бўлиши керак?

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди.

Бу йил ҳам бечора сўмимизнинг қиймати асосан тушиб бормоқда. Демак, сайловлар ўтказиб олингандан кейин сўмнинг қиймати тезлик билан чўкишга бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону