Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, ҳозир Тошкентда Ўзбекистон Марказий Банки ва Молия Вазирлиги ташкил этган Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган матбуот анжумани ўтмоқда. У ерда нутқ сўзлаган Марказий Банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов мамлакатимизнинг ҳозирги оғир аҳволини ҳам тилга олиб, шундай дебди:
«Бугунги ўзгаришлар таъсири узоғи билан яна бир, бир ярим йилда якун топади. Кейин ҳаммаси ўз жойига тушади. Бу вақтда нархлар тебранадиган кутилмалардан узоқлашамиз. Шу боис йил охирига қадар бошқариладиган ва белгиланадиган нархларни эркинлаштириш графигини ишлаб чиқамиз.»
Оддий сайловолди масхарабозлиги билан шуғулланаётган Мамаризо Нурмуратовга билдириш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бутун дунёда инфляция бор, демак, нархларнинг ортиши ҳам бўлаверади. Нафақат ҳозир бор, келажакда ҳам бўлаверади. Аммо, муҳим бўлгани, бизда нархларнинг ортиши сўмнинг инфляциясидан ҳам кўп. Шу сабабли Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги бошқаларга нисбатан тўхтовсиз тушиб бормоқда. Шундай экан, давлат расмийлари нархларнинг ортишини тўхтатиш эмас, нархларнинг ортиши инфляция даражасидан кам бўлишини таъминлаш устида ўйлашлари керак.
Аммо, ҳозир Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан бошқа ҳеч ким Ўзбекистоннинг ғариб аҳволи, бу аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини гапираётгани йўқ.
Ваҳолангки, Ўзбекистонимиз ҳозир ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий-молиявий ислоҳотларга муҳтож. Унутмайликки, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
ФУНДАМЕНТАЛ молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиши ва мавжуд режимдан ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.
Мамлакатимизни ўлимдан қутқариб қолиш ва ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши ШАРТ.
Расм ЎзАнинг хабаридан олинган.