АҚШнинг энг машҳур газеталаридан бири “Нью-Йорк Таймс” (New York Times - NYT) - ўзининг Интернетдаги сайтида - Хитой Коммунистик Партиясининг мусулмон уйғурларга қарши сиёсатини очиб берувчи яширин топшириқлари ўз қўлига етиб келгани ҳақида 16 ноябрда катта мақола эълон қилгани «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган «Ҳаракат» Агентлиги сайти (Harakat.net) ва унинг Фейсбукдаги саҳифаси (Facebook.com/harakat.net) тарафидан 17 ноябрь куни саҳарда хабар берилган эди.
Мана орадан 10 кунча вақт ўтди,бизнинг хабаримизни фақат Фейсбукда 15 минг 394 киши ўқида, 400 дан кўпроқ киши “ёқтириш” белгиси қўйди, 50 га яқин ўқувчимиз Хитойнинг сиёсатига қарши комментлар ёзишди.
Бугун эса, бу ҳақда Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида бири Kun.uz Интернет нашри хабар тарқатди. Бу хабарда ҳеч қандай манба кўрсатмасдан, Хитой Ташқи Ишлар Вазирлиги расмий вакили Генг Шуанг АҚШ нашрида чоп этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигини инкор этмагани, аммо у газетани “атайлаб нотўғри талқин қилиш”да айблагани ҳам билдирилган.
Нима ҳам дердик, “Офарин, Kun.uz Интернет нашри” деб ҳайқирамиз ва бу Интернет нашрни шу йўналишда ишларни давом эттираверишга чақирамиз.
Бу хабарга илова қилинган расмни ҳам ўша Интернет нашрдан олдик. Бу расмга шундай изоҳ берилган: “Қошғар шаҳри. Рамазон ҳайити арафасида (ҳарбийларни суратга олиш тақиқланган)
Фото: Ал-Жазира”.