Бутун дунёнинг оммавий ахборот воситалари Буюкбритания 3 йилча аввал ўтказилган референдум натижаларига қарамасдан, ҳалигача Европа Иттифоқидан чиқолмагани ҳақида олди-қочди хабарлар тарқатиш билан машғуллар. Бир неча ой аввал бу мамлакатнинг Бош вазири курсисига ўтирган Борис Жонсон шу йилнинг 31 октябригача Brexit операциясини, яъни Буюкбританияни Европа Иттифоқидан чиқариб олиш жараёнини битиришга ваъдалар берган эди. Аммо, буни бажаролмади. Чунки, ҳозир парламентда кўпчилик уни қўллаб-қувватлаётгани йўқ.
Шу сабаблар туфайли, 2019 йил 12 декабрда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказиш бўйича Борис Жонсоннинг таклифини парламент тасдиқлади. Аммо, бу сайлов бирон нарсани ўзгартиришини кутиш ножиддийлик бўларди.
Хуллас, масхарабозлик руҳидаги Brexit операцияси яқин орада битадиганга ўхшамайди. “Ҳаракат” Агентлиги аввал ҳам башорат қилганидек, янгидан референдум ўтказиб, Brexit операциясини тўхтатишса керак. Бошқа йўл йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения