03 November 2019
15:14 - Ўзбекистон Мудофаа Вазири Баҳодир Қурбон хотинлар каби кийимда келган ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнатх Сингхни қабул қилди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган kun.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз қисқа хабар беришича, мамлакатимиз Мудофаа Вазири Баҳодир Қурбон хотинлар каби кийимда келган ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнатх Сингх раҳбарлигидаги ҳайъатни кеча қабул қилибди.

Маълумки, ҳозир Ҳиндистон ва Покистон кечагина Тошкентда ҳукумат раҳбарлари йиғилишини ўтказган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг аъзоларидир. Ражнатх Сингх шу йиғилишда қатнашиш учун мамлакатмизга келган ва баҳона билан ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашиб олган.

Ражнатх Сингх раҳбарлигидаги ҳайъат Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясига ҳам ташриф ташриф буюрибди. Kun.uz сайтининг ўта қисқа хабари умумий гаплардан иборат. Аммо, бу хабарга илова қилинган 4 та расм (улардан бирини биз ҳам шу хабаримизга қўймоқдамиз) кўрсатмоқдаки, хотинларга ўхшаб кийиниб олган Ҳиндистон Мудофаа Вазири бу учрашув масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаганини исботлаб турибди.

Балки, Ражнатх Сингхнинг мақсади шундай бўлгандир. Аҳолиси 1,5 миллиарддан кўп бўлган Ҳиндистон ўзига нисбатан кичкинагина Покистон билан Кашмир муаммосини ҳалигача ҳал этолмаётгани ҳам шунинг исботидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону