03 November 2019
02:29 - Туркиянинг Измит шаҳрида исломчилар ахлатхонага улоқтирган буюк Отатуркнинг 6 та портретини ёш болалар топиб, аввал тозаладилар, сўнгра полицияга топширдилар

Бу мамлакатдаги бир маҳаллар буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партиясининг “Жумҳурият” номли газетаси хабар қилишича, кеча Измит шаҳрида Отатуркнинг портретларини қўлларида олиб кетаётган 5 нафар ёш бола ҳамманинг диққатини ўзига тортди.

Жойи келгани учун билдириш керакки, Истанбулдан 85 километр узоқда бўлган Измит шаҳри Қора Денгиз ва Эгей Денгизлари билан Босфор ва Дарданелли кўрфазлари орқали боғланган Мармара Денгизининг шимолий-шарқий қирғоғида жойлашгандир.

Айнан шу шаҳарда Шевкие Ялин (Şevkiye Yalın) исмли аёл қўлларида тозаланган Отатурк портретларини кўтариб кетаётган 5 нафар ёш болани кўриб қолиб, улардан “бу портретларни қаердан олдингиз?” деб сўрабди. Болалар бу портретларни ахлатхонадан олганларини айтиб, нима қилишларини билмай бошлари қотиб, полицияга кетаётганларини айтганларидан кейин, Шевкие Ялин уларни энг яқиндаги полиция офисига олиб борибди ва бу масала билан шуғулланишни, портретларни ахлатхонага отганларни топиб, уларни жазолашни талаб қилибди.

Бу воқеа жуда тезлик билан жуда кўп оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди ва полиция айбдорларни топиш учун иш бошлади.

Хабарнинг сарлавҳасида портретларни ахлатхонага улоқтирганларни “исломчилар” дедик. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо, нима ҳам дердик, “Офарин, болакайлар!” деймиз.

Расмда 5 нафар болакайнинг 3 нафари ва улар топган расмларнинг бир қисмини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону