31 October 2019
01:24 -
АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв кечаги йиғилишида қарз учун олинадиган фойда фоизини яна 0,25% га туширди
АҚШ иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Нью Йорк Фондлар Биржасининг Dow Jones индекси охирги йилларда, айниқса, Доналд Трамп 2016 йилдаги президент сайловларида ғалаба қозонганидан кейин, зиг-загли шаклда бўлса ҳам, асосан ортиб бораётганди. Масалан, Dow Jones индекси 2019 йил 15 июлда навбатдаги тарихий рекорд ўрнатиб, 27 минг 359 га чиққан.
Тўғри, Хитой билан олиб борилаётган иқтисодий уруш туфайли Dow Jones индексининг зиг-заглари ҳам кескин ортаётган бўлса ҳам, асосий тенденция, яъни бу индекснинг умумий юксалиши сўзсиз давом этаётганди. Аммо, Доналд Трампнинг талаби билан 2019 йил 18 сентябрда Федерал Резерв қарз учун олинадиган фойда фоизини яна 0,25% га туширди.
Президентнинг талаблари давом этаверди ва кеча Федерал Резерв қарз учун олинадиган фойда фоизини яна 0,25% га туширди. Шундай қилиб, бу фоиз 1,75–2% дан 1,5–1,75% га туширилди.
Dow Jones индекси кеча бор-йўғи 19 поғанага тушган ва бугун эрталаб ҳам тахминан 10 поғана тушаётган эди. Аммо, Федерал Резервнинг кечаги қароридан кейин Dow Jones индекси бир пасда 115 поғанага сакради ва маҳаллий вақт билан Нью-Йорк биржаси бекилганда 27 минг 187 га тенг бўлди.
Кўрамиз, нима бўлади. Бизнинг Dow Jones индекси яқинда янги тарихий рекордлар ўрнатиши ҳақидаги башоратларимиз амалга ошадими? Тахмин қилиш мумкинки, ошади.