31 October 2019
07:18 - Вой-дод, сенсация: 2017 йилгача Давстатқўм халқаро ташкилотларга статистик маълумотлар бермаганмиш. Нима Ислом Каримнинг бош қўғирчоғи Шавкат Мирзиё шуни билмасмиди?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри кеча 30 октябрда хабар беришича, 2017 йилгача Давлат Статистика Қўмитаси халқаро ташкилотларга статистик маълумотлар бермаганини шу ташкилот раисининг ўринбосари Агзам (исмига қаранг – “Ҳаракат”) Икрамов (исми-шарифининг ёзилишига қаранг – “Ҳаракат”) айтибди. Шавкат Мирзиёев расман президентлик курсисини эгаллагач, аниқроғи, 2017 йилнинг 31 июлида махсус қарор чиқартириб, Давлат Статистика Қўмитасига халқаро ташкилотлар билан бирга ишлаш вазифасини ҳам топширган эмиш.

Агзамбойнинг гаплари чин ҳақиқат. Аслида, Давстатқўм фақат чет эллик ташкилотларга эмас, Ўзбекистон ичида ҳам ҳеч қачон ҳақиқий маълумотлар тарқатмаган. Бу ҳақда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери тўхтамасдан гапириб ётибди. Нима, шу ҳақиқатни 2003 йилдан бери Ўзбекистонда Бош вазирлик қилаётган Шавкат Мирзиё билмасмиди? Билмаган бўлса, уни дарҳол истеъфога кетказиш керак. Аммо, у билиб туриб жим турган бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш ШАРТ.

Бундан ҳам муҳими, Давлат Статистика Қўмитаси ҳозиргача чел элларга ҳам, ўз халқимизга ҳам, ҳақиқий эмас, ёлғон маълумотлар тарқатиш билан машғул. Нима, Шавкат Мирзиё ҳалигача шуни ҳам билмасмиди?

Қизиқ, Шавкат Мирзиёни қўйиб туринг, Агзам Икрамов ва унинг хўжайини, яъни Давлат Статистика Қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов чет элларга ва ўз халқимизга ёлғон маълумотлар тарқатиш жиноят эканлигини билмасмидилар? Мана энди билиб олдилар, демак, дарҳол истеъфога кетишлари керакмасми? Керак, лозим ва ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону