Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Сайхунобод, Боёвут ва Ховос туманлари пахта режасини бажарганмушлар.
Масалан, Мирзаобод тумани 25 минг тонналик режани бажариб, 28 минг 825 тонна пахта топширибди. Яъни режа 116 фоиз бажарилибди. Сайхунобод тумани пахта режасини 110 фоиз бажарибди. Пахта, табиий, давлат кўрсатган давлат корхоналарига давлат белгилаган нархда топширилган. Боёвут ва Ховос туманлари ҳам шу шаклда пахта териш ва давлатга топшириш режаларини бажарибдилар.
Бундан ҳам қизиғи, хабарда айтилишича, бу йил пахта теримида вилоят бўйича 80 мингга яқин киши кўнгилли равишда иштирок этибди. Аммо, уларга қанча ҳақ тўлангани айтилмайди. Аввал шунча одам мажбурий ишлатилгани айтиларди, энди уларни “кўнгилли теримчилар” деб айтишмоқда. Яъни, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармади, гўёки “кўнгилли теримчиларни” сал кам текинга ишлатишмоқда.
Қизиқ, Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари нима қилмоқдалар? Наҳотки, улар одамларни мажбурий пахта теришга олиб чиқиш давом этаётганини ҳалигача кўрмадилар. Сирдарёда ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар доим энг кучли ҳуқуқ ҳимоячилари деб ҳисобланардику. Нима, одамларни қуллардек пахта теримига жалб этиш давом этаверадими?
Биз Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига “кўзингизни очинг!” деб мурожаат қиламиз. Ёки, сизлар ҳам Шавкат Мирзиёдан орден олишни кутмоқдамисиз?
ЎзАнинг бу хабарига Совет замонини эслатувчи расмлар қўйилган. Биз улардан биттасинигина бу ерга илова қилмоқдамз. Аммо, айтамизки, пахта тераётган биронта одамнинг расми ЎзАнинг хабарида йўқ. Расмларда фақат пахта қуллари бор!