30 October 2019
07:13 - АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси арманилар Усмонли Императорлиги тарафидан қирғин, яъни геноцид қилинганини тан олди

Кеча 29 октябрда, яъни Усмонли Императорлиги йўқ қилиниб, Туркия Жумҳурияти яратилганлигининг 96 йиллиги нишонланаётган кунда, АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи, Усмонли Императорлиги арманларни қирғин қилгани ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

1915 йилдаги қирғин ҳақида бундай қарорни тасдиқлаш учун ҳаракатлар бир неча йиллардан бери давом этмоқда эди. Аммо, Туркия билан алоқалар янада ёмонлашишидан қўрққан АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бундай қарор чиқармаган эди. Мана энди чиқарибди.

Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги дарҳол бу қарорни қораловчи баёнотини эълон қилди.

Энди бу қарор Конгресснинг юқори палатаси, яъни Сенат тарафидан ҳам тасдиқланса, у қонунга айланади.

Туркия бунга йўл бермаслик учун Ғарб билан яқин ҳамкор бўлиш сиёсатини олиб борган, 1952 йилда ҳатто НАТОга аъзо бўлган, ўшандан бери Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилаётган эди. Аммо, охирги йилларда Туркия Суриядаги воқеалар туфайли, Россия билан яқин алоқада бўлишга ҳаракат қилаётган сабабли, Туркиянинг Ғарб билан, биринчи навбатда, НАТО билан алоқалари кескин ёмонлашди. Мана энди, Туркия НАТО билан уруш эшигига келиб қолмоқда.

Дарвоқе, кеча Вакиллар Уйи Туркияга қарши, унинг Суриядаги сиёсати туфайли, бир қатор санкциялар киритиш ҳақида ҳам қарорни тасдиқлади. Хуллас, Туркиянинг Ғарб билан алоқалари энг ёмон даражага чиқмоқда.

Бундай аҳволда Туркия Турк Дунёси давлатлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш йўналишида ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун Туркийтилли Давлатларнинг Ҳамкорлик Кенгаши ҳамма туркийтилли давлатларни бир-бирига яқинлаштириш устида жиддий иш олиб бориши керак. Акс ҳолда, аҳволимиз янада баттар бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону