Kun.uz Интернет нашри Қашқадарёда Эшонқудуқ деб аталган янги нефть-газ омборини АҚШнинг Epsilon ширкати ва “Ўзбекнефтегаз” акционерлик жамияти биргаликда топганларини бугун хабар қилар экан, у ерда 10 млн тонна нефть ва 7 млрд кубметр газ борлигини ҳам билдирди. Бироқ, ҳеч қандай таҳлил бермади. Таҳлилни биз берамиз.
Хабардан тушуниш мумкинки, бу рақамлар узул-кесил эмас, аммо уларни аниқлаштириш учун ишлар давом эттирилади. Шу сабабли, бу рақамларни Ўзбекистоннинг умумий нефть ва газ заҳираларини кўрсатувчи рақамлар билан солиштириш ҳозирча муҳимдир.
Маълумки, мамлакатимизда нефть заҳиралари тахминан 82 млн тонна, газ заҳиралари 1,85 трлн кубметр. Яъни, ҳозир Қашқадарёда топилган нефть заҳиралари Ўзбекистондаги умумий нефть заҳираларнинг тахминан саккиздан бирига тенг, топилган газ заҳиралари эса, умумий газ заҳиралари билан солиштириб бўлмайдиган даражада кам.
Яна эслатиш керакки, қўшнимиз Туркманистонда йиллик Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмининг катта қисми газни сотишдан, Қозоғистонда эса нефтни сотишдан олинади. Ўзбекистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмида нефть ва газнинг улуши катта эмас. Демак, Эшонқудуқ нефть-газ омборининг топилиши - Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, аҳолининг ўртача ойлиги каби жиддий кўрсатгичларга, минг афсуски, сезиларли даражада таъсир қилмайди.
Расмда – Эшонқудуқ нефть-газ заҳираси топилган жой.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения