27 October 2019
17:37 -
Чеки йўқ масхарабозликлар: Шавкат Мирзиё Қашқадарё вилояти раҳбариятини янгилади, Афғонистон ва “Толибон”га навбат қачон келади?
Кеча 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятида ташкилий масалалар кўрилган фаоллар йиғилишида Бош вазири Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этгани ва вилоят раҳбарияти жиддий шаклда ўзгартирилгани хабар қилинган эди. Раҳбариятдаги баъзи янгиликларни биз ҳам хабар қилмоқчимиз.
Энг муҳими, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани.
Аввалги ҳоким Зафар Рўзи 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди ва Шавкат Мирзиё шу йил 2 августда ўзи ўтказган видеоселекторда Зафар Рўзини, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ҳокимлари Шуҳрат Ғани ҳамда Фарҳод Эрманни сансираб ҳақоратлар қилгани ҳам маълум. Аммо, орадан бир ой ҳам ўтмасдан Шуҳрат Ғани ва Фарҳод Эрманга мустақиллик куни муносабати билан орденлар берганди.
Мана энди Зафар Рўзини ҳокимликдан улоқтирибди, унинг ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи қилиб Зойир Мирзани тайинлабди.
Зойир Мирзаев (расмда) 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент Молия Институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2010 йилларда - Самарқанд шаҳар ҳокими. 2010 йил 17 декабрдан 2016 йил 15 декабргача Самарқанд вилояти ҳокими. 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан - Бош вазир ўринбосари - Агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган, 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган экан. Кўриб турибсизки, у – 2003 йилдан бери Бош вазир бўлиб келган, 2016 йилда президентлик курсисини ҳам эгаллаб олган Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғидир. У Бош вазир ўринбосори бўлган вақтида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида олти кишини мажбуран сувга туширгани ҳам ҳамамага маълум.
Ўша йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ҳамда ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов ҳамда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари ишдан олингани, Китоб туман ҳокими ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани эълон қилинибди. Аммо, уларнинг ўрнига ҳали ҳеч ким тайинланмабди. Қўғирчоқлар етарли бўлмаса керак.
Бундан ташқари, мамлакат Бош Прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожи Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинлани ҳам эълон қилинибди.
Кўринишидан, Шавкат Мирзиёнинг масхараболикларини чегараси йўқ. Ишлар шу йўналишда кетаверса, яқинда у Афғонистоннинг расмий президенти ва террористик “Толибон” ташкилотининг раҳабарини ҳам ўзи янгиласа керак. Шавкат Мирзиё сал кам 2 йилдан бери Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун террористик “Толибон” ташкилоти билан музокаралар олиб бориш йўналишида иш олиб бораётгани ҳаммага маълум. Демак, у ҳамма нарсани билади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения